Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  66 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти" News

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Сервер Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйиннинг биринчи бўлими биз учун унчалик яхши ўтмади. Стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйин давомида кўп нарсаларни ўзгартиришга, ўйинни бошқатдан қуришга ҳаракат қилдик, схемани ўзгартирдик. Афсуски, нимадир етмади, гол уришга вазиятларимиз ҳам бўлди.

- Тактик ўйиндан қониқдингизми?

- Тактик ўйинимиздан мамнунман. Йигитлар режанинг катта қисмини бажара олишди. Ҳимояда яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, ньюанслар бор. Бу борада ишлаш керак. Умуман олганда йигитлардан ўйинга ўзини бағишлагани, ғалабага чанқоқлиги томонлама мамнунман.

- Таркиб ўтган сафаргиси каби деярли бир хил. Бироқ ўйин услуби бу сафар ўзгарди. Жамоани ўзгартириш учун нималар қиляпсиз?

- Илк навбатда барча футболчилар бир хил ўйлаши кераклигини истайман. Иккинчи навбатда эса, техник ҳаракатларни яхшироқ бажаришларини хоҳлайман.

- Клуб Сизнинг олдингизга ушбу турнирда қандайдир вазифа қўйганмиди?

- Албатта. Чунки турнир жадвалида ҳам унчалик яхши жойда эмасмиз. Бироқ жамоалар зич жойлашган. 2-3 ғалаба орқали ОЧЛ поғоналарига чиқиб олишимиз мумкин. Жамоанинг олдида вазифа бор. 

- Кубокда 4 жамоа қолди. Кимлар финалга чиқади деб ўйлайсиз?

- Олдин жамоаларнинг жуфтликларини кўрайлик. Ҳозир тўрттала жамоа ҳам ярим финал учун лойиқ. Бир ўйинда барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Шу сабабли олдиндан нимадир деб бўлмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика