Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  0 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Сервер Жепаров бошқа "Истиқлол"га ижарага берилади News

Сервер Жепаров бошқа "Истиқлол"га ижарага берилади

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сервер Жепаров яқинда Теҳроннинг "Истиқлол" клуби билан 1,5 йиллик шартнома тузгани ҳақида хабар бергандик.

Бироқ кейинроқ "Истиқлол"га 2017 йилнинг илк ойида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш таъқиқлангани ҳақида хабарлар чиқди. Маълум бўлишича, Жепаровнинг янги клуби 2016 йилда ушбу жамоада тўп тепган немис ярим ҳимоячиси Одил Чихининг маошини бермаган ва ФИФА бу борада "Истиқлол"га нисбатан жазо қўллаган.

Шу боис Теҳрон клуби ўзбекистонлик футболчини Хузистоннинг "Истиқлол" клубига ярим йил муддатга ижарага бермоқчи. Бу ҳақда Эрон нашрлари хабар бермоқда. Ушбу клуб ўтган мавсум сенсацион тарзда Эрон чемпиони бўлганди.

"Истиқлол Хузистон" 2017 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади. Жамоа "B" гуруҳида "Ал Жазира" (БАА) ва "Лаҳвия" (Қатар) билан ўйнайди. Ушбу гуруҳнинг охирги иштирокчиси плей-офф баҳсларидан сўнг аниқланади. Агар Қаршининг "Насаф" клуби "Ал Ҳидд" ва "Ал Фатеҳ"ни (Саудия Арабистони) мағлуб этса айнан шу гуруҳдан жой олади.

Хузистоннинг "Истиқлол" клуби 2008 йил ташкил топган. Ўз уй ўйинлари Хузистондаги 38900 томошабинга мўлжалланган "Ғадир" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани Сируш Пурмоусави бошқариб бормоқда.


Rating: +23   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика