Latest news

20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  1 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  6 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  9 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21

Сергей Тумасян: ”Металлург” бемалол бронза медаллари учун кураша олади" News

Сергей Тумасян: ”Металлург” бемалол бронза медаллари учун кураша олади"

Ўтган мавсумда турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаган Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бир неча кун олдин жамоани саккиз нафар футболчи тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Афтидан ўтган мавсум ҳаракат қилган россиялик Сергей Тумасян ҳам бекободликлар билан хайрлашган кўринади. Буни клуб матбуот ҳизмати ҳам тасдиқлади. Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан боғландик.

- “Металлург” янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда. Таркибда ҳам ўзгаришлар етарлича. Бироқ, дастлабки йиғинда сиз кўриниш бермадингиз...
- Ҳа. Ҳозирда жамоа билан бирга эмасман. Бу ҳақиқат. Мавсум ниҳоясига етгач юртимга жўнаб кетдим. Ростовда истиқомат қилмоқдаман. Оилам даврасида ҳордиқ чиқаряпман. Футболчи вақтида дам олишни билиши лозим. Жамоани илиқ хотиралар билан тарк этдим.

- Ўтган йилги фаолиятингизда илк бор Ўзбекистон чемпионатида тўп тепдингиз. Таассуротлар қандай бўлди?
- Мавсумни яхши якунлаб олдик. Кучли бешликдан жой олдик. Лекин, доим бундан кўпроғига интилишимиз керак. Агарда жамоа ўтган мавсумда тўп тепган футболчиларини, умумий қилиб айтганда ўзагини сақлаб қолса бемалол бронза медаллари учун кураша олади. Ички чемпионат баҳслари менга манзур келди. Бу ерда ишқибозлар футболни севишади. Мен “Металлург” жамоаси мухлисларига ва ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Клубдаги шароитлар сизни қониқтирдими?
- Машғулот ўтказиш ва ўйинга тайёргарлик кўриш учун яхши шароитлар яратиб берилди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика