Latest news

09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  17 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  178 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0

Сергей Лушчан: "Навбаҳор"га келганимдан буён илк бор ўйинимиздан қониқдим" News

Сергей Лушчан: "Навбаҳор"га келганимдан буён илк бор ўйинимиздан қониқдим"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув натижасидан ва кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Бу мен жамоа бошқарувига келганимдан буён биринчиси бўлди. Йигитларга рахмат айтаман, улар бугун ўзларининг бор маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Ҳисоб адолатли бўлди деб ҳисоблайман.


Таркибимизда номдор ва тажрибали футболчилар бор. Шундай экан, албатта биздан натижа кутилади. Таъкидлаш жоиз, чемпионлик учун кураша оладиган футболчиларимиз бор. Бироқ, биринчи даврада бой берилган очколар, ҳозирга келиб жамоадаги дуранглар сони 8 та етиши бизга мавсум чемпионлиги ҳақида ўйлашга фурсат қолдирмайди. Бироқ, бўшашмасдан давом этсак, натижа ўзи келади. Бугун жамоада ҳамма яхши ўйнади, дарвозабондан тортиб то ҳужум чизиғигача.


- Қониқарсиз натижалар ортидан бугунги ғалаба "Пахтакор"га қарши ўйиндан олдидан мотивация ўрнида хизмат қиладими?


- Ғалаба ҳар доим ишонч кайфиятини шакллантиради. Олдимизда масъулиятли учрашув кутмоқда. Биз "Пахтакор" билан ўйин учун ҳам қолган жамоаларда бўлгани каби тайёргарлик қиламиз. Ғолибга финал йўлланмаси тақдим этиладиган даражадаги масъулиятли ўйин.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика