Latest news

22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  1 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  61 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  2 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  10 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  5 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9

Сергей Лушчан: "Мағлубиятга тенг дуранг қайд этдик" News

Сергей Лушчан: "Мағлубиятга тенг дуранг қайд этдик"

Про лиганинг навбатдаги турида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдони Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди.



Кескин курашлар остида кечган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг натижага имзо чекишди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни яхши бошладик. Умуман олганда қизиқарли ўйин бўлди. Қандай жамоага қарши майдонга чиқишимизни билардик. Икки жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этди. Биринчи голни урдик, сўнг иккинчисини. Бироқ, ғалабани сақлаб қола олмадик. Бу дуранг биз учун мағлубиятга тенг. Мақсадимиз Суперлигага йўлланма олиш. Бунинг учун ютишимиз керак. Аламли дуранг, ғалабани ушлаб қола олмадик. Оҳирги дақиқада ўз дарвозамизни ишғол қилиб қўйдик. Ҳаммасини ўзимиз олиб келдик. Ишлашда давом этамиз, олдиндаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз шарт.

Голдан кейин ўйинни бўшаши бу руҳият боғлиқ. Ҳамма жамоада шунақа, гап руҳиятда. Жамоадаги кўп футболчилар 3 ҳафта олдин рўйхатдан ўтказилган, уларни ўзаро тушуниб олиши учун ҳам вақт керак. 3-4 футболчилар ҳали бир-бирини билишмайди.

"Шўртан" жамоасига қойил, оҳиригача курашди. Жарима майдончамиз ичида ҳавфли вазиятлар содир этди. Мақсадимиз кучли тўртликка кириш ва ўйиндан-ўйинга кучайиб бориш. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Сергей Лушчан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика