Latest news

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  195 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  79 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман" News

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлди. Бир гол ўйин тақдирини ҳал қилишини олдиндан билгандик. Жамоалар кучи тенг эди, аммо дарвозамизга йўлланган ягона зарба голга айланди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Насаф" бекорга биринчи ўринда эмаслигини исботлаб келмоқда. Бизда ҳам 1-2та вазиятлар бўлди, лекин биз вазиятларни кўкка совурдик.

- "Навбаҳор" жамоасига ФИФА кунларида назорат учрашуви ташкил қилинганида жамоага фойдалироқ бўлармиди?

- Йўқ. Бу бизга керак эмас эди. Мен бош мураббий сифатида жамоамга нима кўпроқ фойда беришини биламан.

- Рўзиқул Бердиев бугун "Навбаҳор" ўйинда устунлик қилди деб айтиб ўтди. Жамоангиз бугун ҳақиқатдан ҳам рақибдан устунроқ эдими? Рўзиқул Бердиев фикрларига қўшиласизми?

- Биз ғалаба қозонганимизда мен ҳам худди шундай деган бўлардим. Биз рақиб йўл қўйиб берганича ўйнадик. Биз биринчи бўлимда иккита ва иккинчи бўлимда яримта хавфли вазиятга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса, дарвозамиз томон бор-йўғи битта аниқ зарба берди ва гол. Бугун омад рақибларга кулиб боқди, лекин омад фақат кучлиларга кулиб боқади. Ўйин натижаси битта голгача кечиши аниқ эди. Ёш футболчимиз биринчи маротаба бундай ўйинда иштирок этди, аммо хатога йўл қўйди. Ёш футболчилар бундай вазиятларда хатолар қилишади. Ҳечқиси йўқ, бу футболчимизга сабоқ бўлади. У жуда иқтидорли ва мен у намойиш этган ўйиндан тўлиқ қониқдим.

- Жамшид Искандеровда иккинчи бўлимдан ярмидан сўнг бироз чарчоқ аломатлари сезилгандек туюлди менга? Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз.

- Искандеров терма жамоа билан эди. Терма жамоада эса фақат тактик томонлама тайёргарлик кўради. Қолган жиҳатлар устида деярли ишланмайди. Жамшид терма жамоа сафида майдонга пиёда юриб келди холос. Футболчи терма жамоа сафида захира қолиши бу нормал ҳолат. Тўғрисини айтсам, бугун Ҳамробековни захирада қолдириш ниятим ҳам бор эди. Очиғи, мен фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман. Қолгани мени умуман ўйлантирмайди. Шундай ўйинлар орқали финалга тайёргарлик кўриб келамиз. Мавсумдаги асосий мақсадимизни бажариш учун финалда ғалаба қозонишимиз керак. Кўп саволларга шу ерда жавоб бердим, деб ўйлайман.

- Бугун жамоангиз ғалаба қозониши ёки дуранг қайд этишига нима халал берди?

- Рақиб жамоаси. Биз ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Сайфиев қизил карточка сабабли ўйинни ўтказиб юбораётгани учун ёш футболчини биринчи маротаба қайдномага киритдик. Бошқа иложимиз йўқ эди. Ёш футболчи ўйинидан тўлиқ қониқдим. У ўзи учун асосий бўлмаган позицияда ҳаракатланди. Шунга қарамай, "Насаф"нинг энг асосий футболчисини тўлиқ зарарсизлантира олди. 



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика