Latest news

20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 20:05U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  43 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Сергей Лушчан – “Бунёдкор” ФК спорт директори News

Сергей Лушчан – “Бунёдкор” ФК спорт директори

Мавсумлар оралиғида клубимиз тузилмасида ўзгаришлар амалга оширилди.
Ана шу ўзгаришлардан бирига мувофиқ, Сергей Иванович Лушчан бундан буён “Бунёдкор” ФКнинг спорт директори лавозимида ишлайди. У клубда янги тузилган Мураббийлар кенгаши аъзосига ҳам айланди.

Футбол жамоатчилиги Сергей Лушчанни яхши танийди.

У ўз вақтида “Бунёдкор” сафида тўп тепган, жамоа сардори бўлган.

Сергей Лушчан футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактабини ташкил этишда ва уни ривожлантиришда жонбозлик кўрсатди. Бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида тўп тепаётганлар орасида “Бунёдкор” тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил этади. Бунда албатта Сергей Ивановичнинг ҳам ҳиссаси бор.

2014 йилнинг ёз фаслида Сергей Лушчан асосий жамоамиз бош мураббийи этиб тайинланди. Айнан у ишлаган даврда бир нечта ёш футболчига “Бунёдкор”нинг асосий таркибида ўзини кўрсатиш учун имконият берилди ва бундан ёш иқтидорлар унумли фойдаланишди. Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги футболчиларнинг 10 нафари айнан Сергей Лушчаннинг шогирдлари эди. Уларнинг уч нафари – Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев ва Элдор Шомуродов 2015 йил якунларига кўра, "Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси" номинациясининг якуний учлик рўйхатидан ўрин олишди. Якунда мукофот футбол сир-асрорларини дастлабки қадамларидан бошлаб Лушчан қўл остида ўрганган Достонбек Ҳамдамовга насиб қилди. Шунингдек, таркибининг деярли барча аъзолари ўз академиямиз тарбияланувчиларидан иборат бўлган ўринбосарлар жамоамиз 2015 йилги Ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди.

Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан икки бор мамлакат кубоги финалига йўлланма олди.

Агар бугунги кунгача Сергей Иванович футбол мактабига директорлик қилган бўлса, бундан буён унинг вазифалари янада кенгаяди. Энди унинг зиммасига ёш болалардан тортиб, то асосий таркибгача бўлган барча жамоаларга эътибор қаратиш вазифаси юкланди.

“Бунёдкор” ФКнинг янги спорт директорига нафақат клуб, балки бутун ўзбек футболини ривожлантириш йўлидаги машаққатли меҳнатида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика