Latest news

01:36"Челси" 2023/24 мавсумни 129,6 миллион фунт фойда билан якунлади. Бир йил аввал клуб 90,1 миллион фунт зарар кўрган эди  0 00:32Холанд учун мавсум якунланди  1 00:15Руни 2010 йилда "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен Месси, Иньеста, Хави билан "Барса" ҳақида кўпроқ ўйлардим"  2 00:06РПЛ. "Акрон" "Ростов"га ютқазди, Эсанов захирада қолди  0 22:07Норвегия клуби дарвозабони ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди ва уйига 4 "флейка" тухум билан қайтди  12 21:27Руни кўчада ҳожатини чиқаргани учун жаримага тортилиши мумкин  17 20:53U21 биринчилиги. "Бунёдкор"дан 7та гол, "Пахтакор"дан мағлубият, "Қўқон-1912"дан яна камбэк ва бошқа натижалар  0 19:51"Манчестер Сити" мухлислари чипта сиёсатига қарши норозилик намойиши уюштирмоқчи  4 19:25"Ливерпуль" Италия терма жамоаси ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  4 19:00Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  10 18:50"Футбол олами". "Пахтакор"да яна мағлубият, Жиззахда сенсация, "Нефтчи"да яна дуранг  5 18:20Саудия Арабистони клублари Винисиусга Роналдуникидек шартнома таклиф қилмоқда  4 17:59"Милан" ярим ҳимоячиси касалхонага ётқизилди  0 17:35"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" тажрибали футболчисини сотиб олмоқчи  4 17:06"Челси" юлдузига айланган МЮ мухлиси!  1

Сергей Лушчан матбуот анжуманида Сардор Рашидов қачон сафга қайтишини айтди News

Сергей Лушчан матбуот анжуманида Сардор Рашидов қачон сафга қайтишини айтди

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан (2:2) сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.




Лушчан: "Вазиятлардан фойдалана олмаган навбатдаги ўйинимиз... Жуда катта устунликка эга бўлдик, аммо пенальти ва битта ҳарши ҳужум ортидан иккита гол ўтказиб юбордик. Вазият яратамизу, бироқ ундан фойдаланмаймиз".

- Тожиддиновда бугунги баҳсда ҳаяжон сезилди ва у кўплаб хатоларга йўл қўйди.

- Мессида ҳам ҳаяжон бўлади. Йигит яхши футболчи, асосий мақсадимиз таркибни ёшартириш ва келаси мавсум таркибда 90% тарбияланувчиларимиз тўп тепиши. Афуски, трансфер бани туфайли таркибни кучайтира олмадик. Иккинчи сабаб: Маҳаллий футболчиларнинг барчасида шартнома бор. Тожиддинов иқтидорли йигит, унда ҳаяжон кўрмадим.

- Лушчан жамоа билан неча йиллик битим имзолади ва унинг олдига қандай мақсадлар қўйилди?

- Аввалги мураббий олдига қандай мақсадлар қўйилган бўлса, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Ҳар бир баҳс биз учун охиргиси. Шартномамга келадиган бўлсак, у йил охиригача.

- Таркибни ёшартирмоқчи экансиз, Намангандаги қисқа вақтингиз ичида вилоятдаги бошқа жамоалар, академияларга бориб, ўйинларни кўрдингизми?

- Албатта, 2-3 марта бордим, қуйи лигалардаги баҳсларни кузатяпман. Наманганда иқтидорли йигитлар кўп, фақат муаммо шундаки - агентлар йигитларни... Олий лиганинг кўплаб жамоаларида етакчи ролларда наманганликлар бор, нега улар "Навбаҳор"да эмас? Буни кимдир тушинтириб бера оладими. Уларни олиб келолмаймиз, футболчиларнинг шартномаси бор.

- Жамоа бугунги баҳсда кўплаб вазиятлар яратди, аммо якунлашда муаммолар бўлди. "Навбаҳор"га нима етишмаяпти?

- Ўйинни рақибдан келиб чиқиб ташкил қиламиз, улар ҳам шундай. Кейинги рақиб ҳам сюрпризлар тақдим қилиши мумкин. Бундай ўйинларда ғалаба қозониш учун Рашидовдек ўйинчи керак. 2-3 кишини алдаб ўта оладиган ва гол урадиган футболчи етишмади. Ҳозирча бори билан ишлаяпмиз, аммо улар ҳам аста-секинлик билан кучайиб боришяпти. Ҳал қилиш керак бўлган муаммолар бор, бироқ ҳаммасини бир уринишда ҳал қилолмаймиз.

- Рашидов ҳақида гапирдингиз, Сардор Рашидов ва Иброҳим Йўлдошевларнинг тикланиши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Йўлдошев? Уни кўрганим йўқ, хабарим йўқ. Табатадзе ҳозир индивидуал тартибда даволаняпти. 1 ойда у умумий гуруҳга қайтади деб ўйлайман. Рашидов операция қилинди, бугун суҳбатлашдим. У 1-1.5 ойлардан сўнг умумий гуруҳга қўшилиши мумкин. Бор футболчилардан фойдаланамиз.

- Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди ва навбатдаги баҳс "Пахтакор" билан экан.

- Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ, мен учун ҳар бир баҳс худди охирги ўйиндек. Жадвалга ҳам қарамайман. Ҳар бир ўйинни сўнгги учрашувдек кўраман.

- "Навбаҳор" яна очко йўқотди. Вазиятлардан фойдаланишга нима ҳалал беряпти?

- Ҳеч нарса. Бизга маҳорат етишмаяпти. Ҳозирча бу йигитларда маҳорат йўқ. Улар гол уриши учун 10та вазият керак бўляпти. Бизга эса 1та вазият ва 1та гол керак. Айнан шунинг устида ишлаяпмиз. Бу туғма бўлмайди, ишлаш керак. Бор вазиятларнинг 30%дан фойдаланишга умид қиламан. Ҳозирча 10%дан фойдаланяпмиз. Лобановский бир пайтлар ушбу гапни айтган эди: "Жамоа билан танишиш учун 3 ой керак, футболчиларнинг психологияси ва сифатини билиш учун 6 ой, янги жамоа яратишга эса 3 йил керак". Ҳозир вазият шундай.

- 2021 йилнинг май ойида "Шахтёр Солигорск"га кетдингиз. Қайтганингиздан сўнг аввалги футболимиз билан ҳозиргисини фарқи борми?

- Терма жамоа муваффақиятига қаранг. Олимпия терма жамоаси Олимпиадага йўл олди, бу жуда катта ғалаба. Ёшлар Осиё чемпиони бўлишди. Ўзбекистон Россия каби катта мамлакат эмас, лекин йигитлар Олимпиадада қатнашишди. Ўз вақтида биз катта турнирларга чиқа олмаганмиз. Шароитлар ўзгарган, бизнинг вақтимизда майдонлар лой бўларди. Футбол ўсяпти. Футболчиларнинг маҳоратига келадиган бўлсак, Шквирин, Қосимов, Фёдоров, Кечинов каби ўйинчилар бўларди. Ҳозирчи, ҳозир ҳам 3-4 нафар футболчини санай оламиз. Ҳар бир даврнинг ўз юлдузлари бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида ўйнашга муносиб.

- Ёзги трансфер ойнасида легионерларга тақиқ бор эди. Дарвозабонлар бўйича Санжар Қувватов ва Элдор Суюновдан бошқа танловлар йўқмиди?

- Ўйнашни истамайдиган футболчини ушлаб тура олмаймиз. Фақат улар розилик беришди. Мен танлаган вариантни "Навбаҳор" "кўтара" олмаса керак. Клубсиз ва хоҳиши бўлганларни танладик.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика