Latest news

03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  60 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  5 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  15 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  9 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  41 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  1 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  2

Сергей Лушандан жиддий гаплар. Буни барча ўқиши керак News

Сергей Лушандан жиддий гаплар. Буни барча ўқиши керак

"Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан Суперлиганинг 22-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Турнир жадвалидаги ўриндан келиб чиқадиган бўлсак, биз учун ҳам, рақиблар учун ҳам ўйиннинг муҳимлиги йўқ эди. Чемпионатда шундай ўйинлар бўлмоқдаки, нима учун ўйнаётганингни ҳам билмайсан. Қолганларни билмадиму, мен учун шундай туюлмоқда. 

Жамоам сўнгги вақтларда қийин учрашувларни жуда кўп бора ўтказди. "Қўқон-1912"га қарши учрашувдан кейин шогирдларим тикланиб олиши учун 20 соатгина вақтга эга бўлди. Бизга Бундеслига футболчилари керак. Улар одам эмас, робот. 

Яна тақвим борасида сўров. Ҳа, биз бу борада кўп ўқияпмиз, эшитяпмиз. Хатолар бор, буни тўғрилаймиз. Бироқ бу учрашув ҳеч кимга керак бўлмади. Иккита керак бўлмаган голларни урдик. Бу рақибларнинг хатоси туфайли бўлди. 

Молиявий қийинчиликлар, умуман олганда жамоада қандай муаммолар бўлишидан қатъи назар "Бунёдкор" - ўзбек футболининг байроқдор жамоаси. Кетма кет уч йилдан "Бунёдкор" фақатгина академиядаги футболчиларига таяниб ўйин кўрсатмоқда. Клубни ҳеч ким қўллаб-қувватламаяпти. Бу шармандалик, барча учун шармандалик. Бу менинг фикрларим. Шунчаки, жамоанинг ушбу ҳолатига қараш жуда қийин. Светнинг ўчирилгани, сув берилмагани... 

Бунга жавоб берадиган, жавобгарликни ўз бўйнига оладиган кимдир борми? Одамларни уйғотмоқчиман. Бу стадион, академияни қуриш учун оз маблағ кетганми? Миллионлар сарфланган. Барчамиз биргаликда қўллаб-қувватлайлик. Буни талаб қиламан. Шунчаки ачинарли.

Санжар Рашидов: "Оғир ўйин бўлишини кутгандик. Очко олишга ҳаракат қилдик. Иккита гол ургандан кейин ғалаба қозона олмаслик аламли экан"

Rating: +151   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика