Latest news

13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  0 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   0 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   0 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  4 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  1 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5

Сергей Лушан: “Янги жамоа бу янги тажриба” News

Сергей Лушан: “Янги жамоа бу янги тажриба”

Суперлиганинг 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида ўйин якунланди.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Нима дейишга ҳам ҳайронман. Муаммоларимиз кўп. Ўйинни тахлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз. Бугунги ўйинда биз ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Курашларга бой ва томошабоп ўйин бўлди. Мени ҳавотирга солаётган бу жамоавий ўйинни кўрмаяпман. Жамоани тезкорлик билан кучайтириш ва футболчилар орасида рақобат пайдо қилишимиз зарур. Рақобатсиз олдинга силжиб бўлмайди. Ишлашда давом этамиз ва ўйинларда футболчилар нимага қодир экандигини кўрсатувчи футболни намойиш этамиз. Янги жамоа бу янги тажриба. Биз бир-биримизни тобора тушуниб  бораяпмиз. Рақиб жамоага ҳам рахмат айтаман, - дейди Сергей Лушан.



- Биринчи бўлимда биз ўзимиз хохлаган футболни намойиш эта олмадик. Шунинг ҳисобига тезкор гол ўтказиб юбордик. Албатта бу гол бизнинг режаларимизни бузди. Иккинчи бўлимда биз бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Кейинги икки ўйинимиз ҳам сафарда ўтказамиз. Насиб этса, очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга рахмат айтамиз. Ўйинни  сўнггига қадар бизни қўллаб-қувватлаб туришди, - дейди Сардор Азимов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика