Latest news

10:43Холанднинг янги шартномасида иккита клубга кетиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор  0 10:07«Барселона» «Ливерпуль» футболчисига 70 миллион евро тўламоқчи  0 09:30Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»  4 08:48Мармушниннг «Манчестер Сити»даги ойлиги маълум  3 08:14Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Женоа»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:43Фарруҳ Зокиров: «Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик»  0 02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  12 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  5 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  17 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  3 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  9

Сергей Лушан: “Ўйлайманки, Достонбек ҳали мухлисларни жуда кўп маротаба хурсанд қилади” News

Сергей Лушан: “Ўйлайманки, Достонбек ҳали мухлисларни жуда кўп маротаба хурсанд қилади”

“Бунёдкор” ФК ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси, деб топилганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ҳамдамовнинг бундай муваффақиятга эришишида унинг устози Сергей Лушаннинг ҳам ҳиссаси бор. Достонбек “Бунёдкор” футбол мактабида айнан Сергей Иванович қўл остида шуғулланди ва катта футболга қадам қўйди. Кейинчалик, ушбу мураббий қўл остида асосий жамоа сафида дебют қилди. Достонбек Ҳамдамов қитъада энг яхши ёш футболчи деб топилгач, унинг мураббийи Сергей Лушандан интервью олдик.

- Аввало, Сизни, шогирдингизнинг қитъа даражасидаги совринни қўлга киритгани билан табрикламоқчимиз!
- Катта раҳмат! Кеча маросим давомида Осиёнинг 2015 йилдаги энг ёш футболчиси деб Достонбекни номи эълон қилингач, унга қўнғироқ қилиб табрикладим, ота-онаси билан суҳбатлашиб, мана шундай фарзандни тарбиялагани учун миннатдорчилик билдирдим.

- Достонбек Ҳамдамов “Бунёдкор” футбол мактабига қандай келган?
- Бунга олти йил бўлди. Достонбекни Бекобод шаҳридан унинг отаси олиб келган ва ўғлини машғулотларда синаб кўришимизни илтимос қилган. У келган пайтида чап қанот ҳимоячиси бўлиб, чап оёқда жуда яхши ўйнаганди. Бироқ, дастлабки кузатишларимизда унинг истиқболига аниқ баҳо бермагандик.

- У қандай қилиб ўз ёш тоифасида жамоа етакчиси бўла олди?
- Ҳамдамовнинг бир жиҳати борки, у ўз устида ишлашдан ҳеч қачон қочмаган. Аксинча, машғулотлар давомида чин дилдан шуғулланади. Уни машғулотлар давомида кузатиб бориб, Ҳамдамовнинг жойи ҳимояда эмас, балки ярим ҳимояда эканлигини тушуниб етдим ва Достонбекни олдироққа ўтказгандим. Янги амплуада у ўзининг янги қирраларини оча бошлади ва тез орада етакчилардан бири бўлди. Қайд этиш керакки, 1996 йилда таваллуд топган жамоамиз мақсадли, кучли, иродали ва спортчиларга хос абжир футболчилардан иборат эди.

- Достонбек Ҳамдамов айнан Сизнинг қўл остингизда асосий таркибда кўп маротаба майдонга тушди. Бир неча ўнлаб ёш футболчилар орасидан нега айнан Ҳамдамовга кўпроқ ишонч билдиргансиз?
- Футбол мактабимизда иқтидорли ва келажаги порлоқ ўсмирлар бор. Шунчаки, кимгадур эртароқ имконият берилади. Бу амплуа билан боғлиқ. Масалан, таянч ярим ҳимоячиси чизиғида бизда танлаш имконияти кўпроқ. Шу боис бу нуқтада тўп тепадиган ёш футболчилар асосий таркибга кириш учун жуда катта меҳнат қилишлари керак. Шу томондан олиб қараганда, Ҳамдамов, Комилов ва Ашурматовга омад кулиб боқди. Бошқа томондан олиб қаралса, яратилган имкониятдан биринчи уринишдаёқ фойдаланиш керак. Достонбек, ишончни илк ўйиндаёқ оқлаган.

- Ҳамдамовнинг қайси сифатларига алоҳида урғу берган бўлардингиз?

- У кўп қиррали футболчи. Унда ажойиб техника, кучли тезлик, яхши зарба, айёрона алдамчи ҳаракатлар ва энг асосийси рақибдан чўчимаслик ҳислатлари бор. Ўйинга тез киришиб кетади. Айнан шунинг ҳисобига у бу мавсум кўпинча заҳирадан майдонга тушиб, бир нечта голларга муаллифлик қилди. Чемпионат баҳсларида 10та гол уриб, “Бунёдкор”нинг энг яхши тўпурари бўлди. Мен учун ундаги энг қадрли жиҳатлардан яна бири шуки, у жуда содда ва очиқкўнгил йигит.

- Унинг кейинги фаолияти ҳақида нималар дея оласиз?
- У мақсадли бола. Янгидан-янги марраларни забт этиш учун ўз устида янада кўпроқ ишлашига ишонаман. Ҳали шундай пайтлар келадики, у миллий терма жамоамиз сафида энг асосий футболчи сифатида ҳаракат қилади. Ўйлайманки, Достонбек Ҳамдамов ҳали узоқ вақт ўзбекистонлик футбол мухлисларини хурсанд қилиб юради.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика