Latest news

11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  1 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  4 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  36 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  2

Сергей Лушан: "ОЧЛдаги битта ўйин тажрибаси олий лиганинг 10та ўйинига тенг" News

Сергей Лушан: "ОЧЛдаги битта ўйин тажрибаси олий лиганинг 10та ўйинига тенг"

ОЧЛ 5-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
Гуруҳдан чиқиш имкониятлари қолмаган. Агар йигитларни тинчлантира олсак ва яхши футбол кўрсатсак бизнинг ютуғимиз шунда бўлади. Шогирдларим футбол ўйнай олишади, буни улар бир неча марта исботлашган. Тўғри бизда муаммолар бор. Жароҳатланган футболчилар бор. Аммо ҳозир йигитларнинг руҳий ҳолати анча яхшиланмоқда. Эртага майдонга тушиб нимага қодирликларини кўрсатишлари керак. Рақибимиз анчагина кучли ҳисобланади, - дейди Сергей Лушан.

"Эртага қийин ўйин бўлади. Йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ. Ютишга ҳаракат қиламиз. Ишончни оқлаш учун ғалаба керак", - дейди Даврон Умиров.

- Гуруҳдан чиқишга ишонамиз дегандингиз. Жамоага гуруҳдан чиқиш учун нима етишмади?
- Гуруҳ босқичи бошланишидан олдин мен барча жамоалар каби бизда ҳам имконият бор деб айтганман. Футболчиларимиз учун бу катта тажриба бўлди. Бундай тажрибани ОЧЛда ўйнамай туриб олиб бўлмайди. Масалан ёнимдаги Умиров эртага илк бор ОЧЛда ўйнайди. ОЧЛдаги битта ўйини орқали олий лиганинг 10та ўйинига тенг тажриба олса бўлади. 60 нафардан ортиқ клубимиз тарбияланувчиларимиз олий лигада ўйнамоқда. 3 йилдан сўнг "Бунёдкор" чемпионати бўлади. Бунга интилаяпмиз.

- Имконият қолмаган вазиятда эртага нима қиласизлар?

- Эртага майдонга ғалаба учун тушамиз. Ҳеч қандай босимсиз ҳаракат қиламиз. Агар йигитларимиз ўз қўлларидан келадиган футбол намойиш эта олишса ғалаба қозонишимиз мумкин. Вазифамиз эртага майдонга қалтирамай тушиш. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Нима учун йигитлантирни тинчлантира олсак деб айтдингиз. Футболчилар нима учун қизишиб кетишмоқда?

- Мен учун футболчи 27 ёшида футболчига айланади. Бунга қадар шунчаки майдонда югуриб юрувчи болакай. Шахсан мен учун. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Йигитлар нима учун асабийлашишмоқда? Сабаби мухлислар стадиондан уларни қўллашади, уларнинг ота-онаси келади, ТВ орқали миллионлар мухлислар уларни томоша қилишади. Исталган ёш футболчи ҳаяжонланади ва асабийлашади. Фақат ўзини босиб олганидан кейингина ўзининг қўлидан келган ишни бажариши мумкин. Уларни тинчлантира олмасликда мураббийларнинг айби бор.


Rating: -44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика