Latest news

15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  0 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  6 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  1 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  11 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  11 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  4 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  13 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  28

Сергей Лушан: "Обод" билан ўйинларда доим қийналамиз" News

Сергей Лушан: "Обод" билан ўйинларда доим қийналамиз"

"Обод" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
- “Обод”га қарши ўтган йили ҳам қийин учрашув ўтказгандик. Бу йил ҳам шундай бўлишини тахмин қилгандик. Жавоб учрашуви ҳам оғир кечиши аниқ. Ҳисоб бизни қониқтирмади. Айрим ўйинчилар ўзларининг савиясидан паст даражада ҳаракат қилишди. Уларга имкон бергандик, шундай ўйнашди. Акбар Тўраев анчадан бери майдонга тушмаганди, лекин голда айблай олмайман. Дарвозабонларда бундай нохуш учрашувлар учраб туради.

- Жавоб учрашувида 0:0 ҳисобидаги дуранг сизни қониқтирадими?
- Кейинги босқичга чиқишга ёрдам берадиган ҳар қандай ҳисоб мени қониқтиради.

- Сергей Иванович, сиз ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади дейсиз? Ўша яхши кунлар қачон келади? Ўтган йили клуб мавсумни 4-ўринда якунлади.
- Бу саволни ноябрь ойида берганингизда бошқача жавоб берган бўлардим. Ўтган йилги натижамиз сизни қониқтирмадими? Жамоанинг 90 фоиз таркиби янгиланган бўлса, қандай қилиб чемпион бўлиш мумкин? Бутун дунёда бундай клуб бормикан? Тушунаман, сиз ҳам клуб учун қайғуряпсиз. Аммо тушунинг, мен ҳам яхши футболчиларим бўлишини хоҳлайман. Бунинг учун ишлаяпмиз. Эътибор беринг, қисқа вақт ичида академиямиз тарбияланувчилари миллий терма жамоада ўйнайдиган даражада чиқишди. Вақти келади, “Бунёдкор” ҳақиқатдан ҳам мен айтгандек даражага чиқади. Бу кунларни сиз ҳам, биз ҳам кўрамиз. Йигирма тўрт соат клубнинг ривожланиши учун ишлаяпмиз.

- Сизнинг фалсафангиз қандай?
- Менинг режам ва фалсафам ҳеч қачон ўзгармайди. Прессингга асосланган ҳужумкор ўйин кўрсатишни истайман. Чунки шу орқали ғалаба қозонилади. Тез орада шундай ҳам бўлади. Бугун ҳам кўрдингиз прессинг қўллаганимизда рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Агар шогирдларим ўша вазиятларни голга айлантирганида ва бугун ҳисоб бошқача бўлганида бундай савол бермаган бўлардингиз. Биз ўзимиз хоҳлаган футбол сари қадам ташлаяпмиз. Бироқ нимадир бизга тўсқинлик қиляпти. Аммо буни гапириб, айб излашни хоҳламайман. Жамоага нима бўлаётганини биламан. Ўша камчиликларни бартараф қилиш йўлида ишлаймиз.

- Достон Ҳамдамовнинг бугунги ҳолати қандай?
- У жароҳатини даволатмоқда.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика