Latest news

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   3 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  30 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11

Сергей Лушан: "Насаф"га қарши ўйин қизиқ бўлади деб ўйлайман" News

Сергей Лушан: "Насаф"га қарши ўйин қизиқ бўлади деб ўйлайман"

"Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Пахтакор"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Навбатдаги қийин ўйин. Ғалабадан хурсандмиз. Натижадан қониқдим. Гол киритганимиздан сўнг бошқача ўйнай бошладик. Шунингдек, рақиблар сардори ҳам жароҳат олди. Унга соғлиқ тилайман. Умуман, бугун "Пахтакор"га қийин бўлди.

Октябрь ойида икки ҳафталик йиғин ўтказмоқчимиз. Қандай бўлишидан қатъий назар, кучли футболчилар майдонга тушадилар. 

"Насаф" ҳақида фикрларим? Рўзиқулни анчадан бери биламан. Тартибли, кучли мураббий. "Насаф" биринчи йил етакчилар қаторида юрмаяпти. Уларни доимо етакчи ҳисоблаб келганман. Улар ўтган йили ҳам чемпион бўлишлари мумкин эди. Ўйлайманки, уларга қарши ўйин қизиқарли бўлади. 

Финал бўлиб ўтадиган стадионни фарқи йўқ. Федерация қандай қарор қабул қилса ўша ерда бўлади. Бизга фарқи йўқ. 

Биз режа бўйича ўйнадик. Асосийси, керакли ҳисоб қўлга киритилди. Бугун рақибда яхшигина имкониятлар бўлганди. Баҳтимизга, улардан фойдалана олишмади. Балки, мухлислар учун зерикарли ўйин бўлгандир.

Келишиб олгандик? Ким ким билан, лекин "Пахтакор" билан "Бунёдкор"нинг келишуви бўлмайди (кулади)", деб ўз фикрларига якун ясади Лушан.


Азиз Тўхтамуродов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика