Latest news

18:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  28 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  78 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  11 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  8

Сергей Лушан: “Мўжиза рўй бериши мумкин эди” News

Сергей Лушан: “Мўжиза рўй бериши мумкин эди”

Суперлига 11-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор” клубини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Тохир Шамситдиновлар матбуот анжуманида  иштирок этди.

- Рақиблар бугун ҳақли ғалаба қозонди бу билан уларни табриклайман. Дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди аммо ҳозирча бундан ортиғига бироз кучимиз етмайди. Биз ўзимизнинг даражамиздаги жамоалардан очко олишга қодирмиз. Мўжиза рўй бериши мумкин эди. Яқинда трансфер ойнаси очилади. Имкон қадар кучли футболчиларни жамоага жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Фақат бу футболчининг савиясига боғлиқ. Келадиган  футболчи ҳам шу савияда бўлса, уни жамоага таклиф қилишдан фойда йўқ. Бизга сифат керак. Ҳозир мавсум ўртаси ва кўп футболчилар жамоалари билан амалдаги шартномалари мавжуд.  Биз изланаяпмиз. Музокоралар олиб бораяпмиз. Савиясига қараб жамоада легионерлар ҳам бўлиши мумкинлигини инкор этмайман - дейди жамоа бош мураббийи.

- Бугунги мағлубиятдан хулоса чиқарган ҳолда “Пахтакор”га қарши тайёргарлик кўрамиз. Оғир ўйин бўлди. Суперлигада ҳозир осон ўйиннинг ўзи йўқ. Мағлубиятнинг аъламли бўлгани сабаби биз ўзимиз қилган  хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Икки хатомиздан ҳам рақиблар фойдаланиб қолди. Хатолармиз устида ишлаймиз ва “Пахтакор” га қарши баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз - дейди Тохир Шамситдинов.

 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика