Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  3 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  57 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  256

Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди" News

Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биринчи бўлим менга жуда ёқди. Янада кўпроқ голлар уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса бироз сустроқ ўйнадик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ёмон кўринишди демайман, аммо бундай ўйинга қўшилиб кетиш осон эмас. Айниқса бундай ноқулай рақибга қарши. Ҳозирги кунда чемпионатдаги барча жамоалар ўзига хос ўйин услубига эга. Тахминан 6-7 йилча аввал бундай ранг-баранглик йўқ эди. Кўп жамоалар бир хил услубда ўйнар эди. "Қўқон-1912" вертикаль футбол ўйнайдиган жамоа. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятлар ҳам яратишди, шунга қарамай ғалаба қозондик", - дея фикр билдирди Сергей Лушан бугунги баҳс ҳақида.


- Бугун "Навбаҳор" жамоаси тарихидаги муҳим воқеа содир бўлди. Бугун клуб ўз академиясини ишга туширди. Ушбу воқеийликка муносабат билдириб ўтсангиз...

- Ҳар бир бинонинг фундаменти бўлиши керак. Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди. Мухлисларни академия пайдо бўлгани билан табриклайман. Одатда беш йилдан сўнг академия тарбияланувчилари асосий жамоа таркибида пайдо бўла бошлади. Ўзингиз кўриб турибсиз, замонавий футбол бизнесга айланиб кетган. Клублар ўз тарбияланувчиларини сотиш орқали даромад қилишади. Айрим клублар эса тарбияланувчиларнинг трансферларидан келиб тушган пул эвазига фаолиятини давом эттириб келмоқда. Мисоллар жуда кўп. "Навбаҳор" ҳам шундай даражага етиб келади деган умиддаман. Жамоа бюджетининг бир қисмини бўлса ҳам қоплай олиш керак. Ҳозирги кунда барчаси пулга бориб тақалади. Муҳими, ҳаммани сотиб юбориш эмас, балансни топа олиш. "Бунёдкор"даги тажрибамдан келиб чиқиб, бу иш осон эмаслигини айта оламан. Намангандан энг яхши футболчилар етишиб чиққан. Насиб қилса, академиямизда шуғулланадиган ёшлар келажакда муваффақиятли футболчи бўла олишади.



Rating: +7   

Comments

+4   
26 may 07:46:13
Manutd123
Бу йилги Навбахор жуда яхши уйнаябди. Олдинги йилларда молия масаласи зур, таркибда катта номлар бор булсада натижа йук эди. Факат мухлисларнинг вахимаси бор эди.
Навбахор ва Лушанга омад тилайман. Ёш жамоани яхши шакллантиряпти.
(Насаф мухлиси)
+3   
26 may 02:04:40
Navbahor2018
Хужум чизик ута зур. Уччаласи бир бирини жуда яхши тушиняпти. Заби гол урмаса хам катта фойда келтиряпти. Жиянов билан Одиловни мтж га чакирса зур булар эди. КЕЙИНГИ УЙИНЛАРДА ХАМ ОМАД!!!
   
26 may 10:18:19
uzbfcn
Reply to comment by Navbahor2018
Хужум чизик ута зур. Уччаласи бир бирини жуда яхши тушиняпти. Заби гол урмаса хам катта фойда келтиряпти. Жиянов билан Одиловни мтж га чакирса зур булар эди. КЕЙИНГИ УЙИНЛАРДА ХАМ ОМАД!!!
Иккаласини хам чақиришди
   
26 may 09:56:17
Olg'a
Akademiya ochilgani yaxshi bo'ldi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика