Latest news

22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  7 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  1 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  38 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  22 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  17 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  423 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0

Сергей Лушан: "Ҳакам яққол пенальтини белгиламади" News

Сергей Лушан: "Ҳакам яққол пенальтини белгиламади"

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушан иштирок этди.


- "Локомотив"ни ғалаба билан қутлайман. Ўйин яхши кечди. Биз уларга биргина имконият тақдим этдик ва бу гол билан якунланди. Дилшод Аҳмадалиев бугун ўзига билдирилган ишончни оқлади. Мен унинг ўйинидан 99 фоизга қониқдим. Фақатгина гол бўлган вазиятда эътиборни қочирди. Аҳмадалиев энди катта футбол ўйнашни бошламоқда. Бугун фақатгина ўша гол содир этилган вазиятда "ёшлик" қилиб қўйди. Қолган эпизодлар бўйича бу футболчига эътирозим йўқ.

Захирадан нега кеч фойдаландим? Ҳаммасини ўз вақтида бажардим. Керак бўлган вақтда ўзгаришлар амалга оширилди.

"Локомотив" Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан саналади. Лекин биз бугун уларга ҳужум қилиш имкониятини тақдим этмадик. Жамоамиз бугун ҳимоявий ўйин услубидан фойдаланди. Биргина хато қимматга тушди.

Ҳужумларга якуний нуқтани қўйишда суст ҳаракат қилдик.

Бугун ҳакам яққол пенальтини белгиламади.

Мен шуни айта оламанки, "Бунёдкор"нинг келажагидан кўнглим тўқ.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика