Latest news

14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  8 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  13 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  5 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  2

Сергей Лушан: "Гуруҳдан чиқиш учун эртага ғалаба қозонишимиз шарт" News

Сергей Лушан: "Гуруҳдан чиқиш учун эртага ғалаба қозонишимиз шарт"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушан қатнашди.
Унга ҳимоячи Акмал Шораҳмедов ҳамроҳлик қилди.

"Гуруҳдан чиқиш учун биз ғалаба қозонишимиз керак. Эртага ютсак имконият қолади. Стадионга келган мухлислар ҳурмати учун ғалаба қозонишимиз шарт", - Сергей Лушан. 

"Эртага мусобақа жадвалига қарамай майдонга тушамиз. Ғалаба қозонсак кейинги босқичга чиқиш имкониятни сақлаб қоламиз", - дейди Акмал Шораҳмедов.



- Акмал Шораҳмедов тушмаган ўйинларда жамоа ижобий натижага эриша олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?
- Эртага у майдонга тушади. Демак ғалаба қозонамиз (кулади).

- Рақибни қанчалик ўрганиб чиқдингиз?

- Одатдагидек рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдик. Гуруҳдан чиқиш учун "Лаҳвия" асосий фаворитлардан бири эди.

- Достонбек Ҳамдамовга хориж клубларидан таклиф борлиги ҳақида миш-мишлар чиқди. Бунга муносабатингиз?

- Тўғриси мен ҳам сиз каби миш-мишларни эшитдим. Кўплаб ўйинчиларимизга қизиқиш катта. Ҳамдамовдан ташқари бошқа ўйинчиларга ҳам қизиқиш бор.

- "Бунёдкор"га келганингиздан сўнг жамоа ёшартирила бошланди. Сизнингча жамоа кескин тарзда ёшартириб юборилмадими?
- Мен келганимда жамоани 6 нафар асосий футболчи тарк этганди. Деярли янгидан жамоа қургандик. Жамоа тузиш учун камида 2-3 йил керак бўлади. Олий лига клублари сафида 10дан ортиқ футболчиларимиз ижарада ўйнашмоқда. Келажакда клуб трансферлар орқали ўзини ўзи оқлайди. Балки кейинги йил легионерлар хизматидан ҳам воз кечишимиз мумкин. Сабаби ўз жамоамизда ёшлар етишиб чиқишмоқда.



- Ўтган йил жамоада Хайрулла Каримов сардор эди. Бу йил сиз сардорсиз. Хайрулла жамоани ортидан эргаштира олар эди...
Акмал Шораҳмедов:
- Сардорлик қилиш албатта қийин ва масъулиятли. Хайрулла Каримовдек тажриба йиллар давомида келса керак. Ўтган турдаги мағлубият учун барча мухлислардан узр сўрайман. Эртага келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларини сўрайман.
 

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика