Latest news

06:05"Эл класико". "Реал Мадрид" – "Барселона" 2:5, "Барселона" ўтган йилги финал учун реванш олди  1 05:45Англия кубоги. "Арсенал" ўз иштирокини учинчи босқичда якунлади, "Манчестер Юнайтед" сафарда ғалаба қозонди  13 05:35А Серия. "Наполи" 15-ғалабасини қўлга киритди  0 05:25Лига 1. ПСЖ - "Сент Этьен" учрашувида Дембеле иккита гол урди, Барколянинг голи ҳисобга олинмади  0 02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  304 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  1 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  18 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25

Сергей Лебедев, Маттеус ва жаҳон юлдузлари News

Сергей Лебедев, Маттеус ва жаҳон юлдузлари

ФИФА тез-тез жаҳон футболи юлдузлари иштирокида турли хайрия учрашувларини ташкил этиб туради.


Айниқса, бу авваллари кенг тарқалганди. Ана шундай беллашувлардан бири 1997 йил икки бор ўтказилган ва уларнинг бири биз учун катта аҳамиятга эга бўлган. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жаҳон юлдузлари билан бирга майдонда ҳаракат қилган. Ҳозирда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келаётган Сергей Лебедев шундай бахтга муяссар бўлган. Шу тариқа у ҳозиргача бу борада ягона ўзбекистонлик футболчи деган номни ўзида сақлаб турибди.

1997 йилнинг 3 июль куни Лебедев учун футболчилик фаолиятидаги энг муҳим саналардан бири бўлиб қолади. Ўша куни ҳамюртимиз ФИФА ва ОФК терма жамоалари ўртасида Гонконгда ўтказилган учрашувда иштирок этиш учун таклиф олган. Аслида Сергейнинг Осиё юлдузлари сафида ҳаракат қилиши режалаштирилганди, бироқ Дель Пьеро ва Ширер сингари машҳур футболчиларнинг Гонконгга ташриф буюра олмагани сабабли жаҳон терма жамоаси сафига осиёлик икки ўйинчи таклиф этилди. Булар Лебедев ва Сёк Жу эди. Шу тариқа жаҳон юлдузлари сафида тўп тепган ягона ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлди. Ўша учрашувнинг қайдномаси билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

Гонконг, 1997 йил 3 июль. 22700 томошабин.

Жаҳон юлдузлари - Осиё терма жамоаси - 5:3 (3:1)

Голлар: Веа 18, Альфонсо 25, Шукур 32, Рейна 53, Папен 68 - Азизи 11, Ал Энази 74, Багери 79.

Жаҳон юлдузлари: Кепке (Германия), Арендсе (ЖАР), Сеок Жу (Жанубий Корея), Йерро (Испания), Верлаат (Голландия), Маттеус (Германия), Дунга (Бразилия), Сергей Лебедев (Ўзбекистон), Веа (Либерия), Шукур (Туркия), Зе Элиас (Бразилия), Папен (Франция), Рейна (АҚШ), Альфонсо (Испания).

Осиё терма жамоаси: Ал Деайя (Саудия Арабистони), Чулианг (Хитой), Ал Жаҳони (Саудия Арабистони), Ихара (Япония), Чи Кеунг (Гонконг), Жийи (Хитой), Дусит (Таиланд), Насруллоҳ (Сурия), Багери (Эрон), Аҳмад Муҳаммад (БАА), Даи (Эрон), Азизи (Эрон), Ал Энази (Қатар), Хайдонг (Хитой).

Шундай қилиб, ўзимизнинг Лебедев Кепке, Йерро, Маттеус, Дунга, Веа, Шукур, Папен, Рейна ва Альфонсо каби дунё юлдузлари билан бир жамоада ўйнаган ўзбек футболчиси сифатида тарихдан ўрин олди.


Беҳзод НАЗАРОВ.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика