Latest news

17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  17 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0

Сергей Лебедев: "Жаҳон термаси таркибида Папен, Маттеус, Веа ва Шукурлар билан бирга тўп тепиш катта бахт эди" News

Сергей Лебедев: "Жаҳон термаси таркибида Папен, Маттеус, Веа ва Шукурлар билан бирга тўп тепиш катта бахт эди"

Яқинда "Бухоро" жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Сергей Лебедев клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Сергей Элефертович футболга кириб келишингиз, илк қадамларингиз қандай бўлган?

- Футбол билан болаликдан ошноман, у ҳаётим мазмунига айланиб улгурган. Болалар жамоаларидан тортиб, ёшлар ва ўсмирлар жамоаларида тўп тепганман. Проффессионал фаолиятимни "Турбина" (Брежнев)  ва "Динамо" (Киров) жамоаларида бошлаганман. Ҳарбий хизматни Кировда  ўтаганман. 1989 йили ёзда Нефтчи жамоаси Киров шаҳрида йиғин ўтказади ва ўша пайт шахсан Юрий Вазгенович мени ўз жамоасига таклиф қилган. Менга кўп жамоалардан таклифлар бўлган. Мен эса Фарғонанинг "Нефтчи" (у пайтда "Нефтяник" деб аталган) жамоаси таклифига рози бўлганман. 

- Сиз 1994 йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида  Ўзбекистон терма жамоаси билан чемпионликка эришгансиз. Келинг, ўша дамлардаги хотираларни эсласак...

 - Биласизми, турнирга етиб келганимизда  бизни ҳеч ким назарга илмаган, қандайдир кераксиз жамоа деб ҳисоблашган. Ўйиндан-ўйинга бизга нисбатан муносабатлари ўзгара бошлади. Чунки, давомли ғалабалар уларни ҳайратга сола бошлаган эди. Биринчи ўйинда Саудия Арабистон терма жамоасини 4-1 га ютдик, сўнгра Малазияни 5-0. Ўшандан кейин биз шунчаки  "совға" эмаслигимизни англаб етишганди. Энг қийин ўтган ўйин бу Жанубий Корея билан ярим финал "жанги" эди, жуда ҳам ҳаяжонли баҳс бўлган. Финалга чиққанимиздан кейин ўйинга руҳан тайёр эдик. Ортга йўл йўқ эди ва биз ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионларига айландик. Уни сўз билан тасвирлаш жуда ҳам қийин. Шу уч ҳафта ичида аҳил иноқ жамоага айлангандик. Хуллас зўр ажойиб даврлар бўлганди, дея оламан.

 - Бир қизиқ факт шу пайтгача МДҲ давлатлари футболчилари орасида Жаҳон терма жамоасида тўп тепган ягона футболчисиз. Ўша пайтдаги футбол юлдузлари билан бирга тўп тепганда нималарни ҳис қилгансиз, ҳаяжон бўлмаганми?

- Ха, ўта кучли ҳаяжон бўлган. Аслида мени Осиё терма жамоасига таклиф қилишган эди, борганимиздан кейин нимадирлар рўй бердию мени Жаҳон терма жамоасига таклиф қилиб қолишди. Ўйнайсанми деб сўрашганда, қандай йўқ дейиш мумкин бундай таклифга? Жон деб рози бўлдим. Мен ҳар иккала терма жамоа билан машғулот ўтказган эдим. Улар ўртасида жуда катта тафовут бор эди. Жаҳон термасига қарасак Папен, Маттеус, Рейна, Веа, Шукур ва бошқа юлдузлар билан бир сафда тўп тепиш катта бахт эди. Улар билан суҳбатлар ҳам бошқача ҳузур берарди. Футболга бўлган қараш уларда бошқача эди.

 - "Бухоро" жамоасида мураббий бўлиб иш бошлашингиз қандай рўй берди?

- Даврон Орифович мени ва Анвар Бердиевни "Бухоро"да бирга ишлаш таклифи билан чиқди. Албатта бундай таклифларга ижобий қарайман. Розилик  бердим. Қолаверса "Бухоро"дек ўтмиши бор ва келажагига ишонадиган клубда ишлаш ҳаммагаям насиб этавермайди. Жамоанинг мақсади мени қизиқтиради, ўзимни эмас, аввало жамоа манфаати муҳим мен учун. Меҳнатдан тўхтамаслик керак, жамоа ғалаба қозонаверса, мақсад сари интилаверса биз мураббийларнинг юзимиз ёруғ бўлаверади. Футболчилик пайтимда ҳам мураббийлик давримда ҳам устозим Юрий Вазгеновични бир гаплари фақат ёдимда "Жамоа майдонга чиқдими ҳаргал худдики охирги ўйинга тушгандек, фақат ғалабани ўйлаши керак ва натижага эришиши зарур". 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика