Latest news

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

Сергей Арсланов: "Бугун ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик" News

Сергей Арсланов: "Бугун ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги "Насаф" – "Сурхон" учрашувидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Биринчи навбатда "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Битта тўп фарқи билан мағлуб бўлдик. Ўйин курашларга бой бўлди. Афсуски, ягона пенальти ўйин натижасини ҳал қилди. Ҳар доимги ўйин услубимизни бугун ҳам кўрсата олдик. Бу кубок ўйини. Бугун ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик. Шамил Гасанов ҳам жароҳатдан кейин бугун биринчи марта майдонга тушди. Дарвозабонимиз Азизхон Исаков ҳам жароҳатидан тикланиб, расмий учрашувда майдонга тушди. Бугунги ўйинимиз яхши бўлди, боғламлар ҳам яхши ишлади. Бироқ, натижа қониқарли бўлмади.

-  Асилбек Жумаев нега ўзгартирдингиз?

- Жумаев келажаги бор, иқтидорли ўйинчи. Ўзгартиришга келсак, чемпионат ўйинларига қадар тикланиш учун жуда кам вақт бор. Бизда тикланиш учун уч кун вақт бор, бундан ташқари бизни узоқ йўл кутиб турибди. Шу сабаб ҳам уни бироз асрашни мақсад қилдик. 

- "Сурхон" жамоаси олдига ушбу мавсум қандай мақсад қўйилган?

- Кўп бериладиган савол. Мақсадларимиз анча юқори. Жамоамиз ёш, амбицияларга эга. Биз ҳам мураббий сифатида энг юқори мақсадларни кўзлаяпмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика