Latest news

08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  4 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  2 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  8 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  1

"Сергели" "Мустақиллик Кубоги" ғолиби! News

"Сергели" "Мустақиллик Кубоги" ғолиби!

24 сентябрь куни "Сергели" ҳамда "Бунёдкор А" жамоалари ўртасида "Мустақиллик Кубоги"нинг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Муросасиз курашларга бой бўлган баҳсга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Учрашув бошида "Сергели"нинг 29-рақамли футболчиси "Бунёдкор А" жарима майдончасида йиқилди, ҳакам эса бунга ишонмай ўйинчига сариқ карточка кўрсатди. "Сергели" футболчилари рақиб "Бунёдкор А" бўлишига қарамай, кўпроқ ҳужумга эътибор қаратди. Жамоа сардори Санжар Юлчиев ўзи ҳаракат қилаётган ўнг қанотда рейдлар амалга оширди ва ҳужумлар хавфли тус олишини таъминлади.


Биринчи бўлимда голга тортувчи вазиятлар кўп бўлгани йўқ.

Сариқ карточка олган Тожибоев Равшан иккинчи бўлимда ўзини кўрсата олди. "Бунёдкор А" жарима майдончаси ичида икки футбочини ажойиб ҳаракатлари эвазига алдаб ўтган Равшан дарвоза томон зарба берди ва рақиб посбони тўпни қайтара олмади. Стадионга йиғилган 150га яқин мухлисларнинг деярли барчаси "ГОООЛ!" дея бақириб юборди. "Бунёдкор А" бош мураббийи мувозанатни тиклаш учун ўзгаришлар амалга оширди.


"Қалдирғочлар" ҳисобни тенглаштириш учун кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишди, аммо "Сергели" футболчиларининг ҳимоядаги ишончли ўйини бунга имкон бермади.

Ҳакам учрашув якунланишини билдирувчи хуштагини чалганидан сўнг кўплаб мухлислар майдонга тушиб кетишди ва ғалабани футболчилар билан нишонлашди.


Шундай қилиб, "Сергели" жамоаси "Мустақиллик Кубоги" соҳибига айланди.



"Сергели" - "Бунёдкор А" 1:0

Гол: Тешабоев Равшан 59.

"Сергели": Ботиров Обид, Мўйдинов Илёс, Усмонов Миртемир, Қорабоев Элбек, Туропов Даврон, Каримов Шаҳзод, Муҳамедов Абдулла, Илҳомов Маъмур, Хотамбоев Достон, Тешабоев Равшан, Юлчиев Санжар.

Захира: Юлдашев Сардор, Хайдаров Баҳодир, Муратов Ботир, Ахунбоев Алишер, Эргашев Хумоюн, Садуллаев Нодир, Рўзметов Тохир.

"Бунёдкор А": Қиличев Жавоҳир, Аҳмаджонов Хожиакбар, Жўрабоев Алижон, Суюнов Миржалол, Мирзааҳматов Раҳматилла, Ҳакимжонов Орифжон, Абдумаликов Абдужалол, Жуманкулов Аббос, Абдусаломов Жаҳонгир, Носиров Аббос, Турдибоев Нуриддин.

Захира: Муҳриддинов Дилмурод, Ахадов Зиёвуддин, Маметов Асадбек, Холмуҳаммедов Афзал, Мирхосилов Шаҳзод, Абдунабиев Билол, Абдуҳамидов Камрон.

Учрашувда олинган энг сара суратларни бу ерда томоша қилишингиз мумкин: ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика