Latest news

16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  1 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   1 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  2 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  5 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  5 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  7 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  1

Сергей Рекун: "Насаф"нинг қизиқаётгани – бор гап" News

Сергей Рекун: "Насаф"нинг қизиқаётгани – бор гап"

Ўзбекистон кубоги чорак финалига 1-лиганинг 2та вакили - «Пахтакор-2» ва «Цементчи» жамоаларининг етиб келишганини нима билан изоҳлаш керак?
Бу қуйи дивизионда ҳам футболнинг жонланиб қолганлигидан далолатми ёки элитанинг ўртамиёна клубларида пасайиш бўляпти? Ҳар ҳолда, ҳар иккала клуб кучлилар сафидаги жамоаларни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди. Энди «сенсация»нинг давом этишига ишониш қийин. Чунончи, «Пахтакор» ва «Насаф» каби гранд жамоалар тегишлича «Цементчи» ва «Пахтакор-2»ни ярим финалга қўйиб юборишмаса керак. 1-лиганинг яна бир вакили - «Оқ-тепа» ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Пойтахтликлар «Насаф»га қарши кечган ҳар икки учрашувда мазмунли футбол намойиш этишди. Биз айнан Қаршидаги жавоб ўйинидан сўнг «Оқ-тепа» жамоаси етакчиларидан бири Сергей Рекунни суҳбатга чорладик.

- Сергей, суҳбатимизни «Оқ-тепа» жамоасида пайдо бўлишингиз тарихи билан бошласак.

- Ўтган йили «Оқ-тепа» раҳбарияти кучли, қизиқарли ва рақобатбардош жамоа шакллантиришни бошлади. Шу мақсадда жамоага Александр Мочинов бош мураббий этиб тайинланди. Бу мутахассис ҳақида кўп маълумотга эга эдим. Менга унинг қўл остида ўйнаш қизиқ туюлди. Шу орада «Оқ-тепа»дан расман таклиф тушди ва бунга розилик бердим.

- Адашмасак, «Пахтакор»га тегишли эдингиз, шундайми?


- Ҳа, тўғри. Ўтган мавсумни ижара асосида ўтказдим. Бу йил эса эркин агентга айландим.

- Ҳозирги ҳолатингиздан кўнглингиз тўқми?
- Албатта, мамнунман. Ҳамма қатори мен ҳам ўз олдимга максимал вазифаларни қўяман. Олдинга интилиш керак. Бўлиб ўтган ишга ҳеч қачон ачинмайман. Насиб қилса, бу йил «Оқ-тепа» олий лигага чиқса, яна кучлилар сафида ўйнай бошлайман.

- Клуб олдига айнан шундай вазифа қўйилган...
- Худди шундай.

- Лекин истак бошқа, уни амалда бажариш бошқа. Олий лиганинг ўзига яраша талаблари бор. Стадион, инфраструктура, молиявий ҳолат...
- Ҳатто Европада ҳам аксарият клублар ўз стадионларига эга эмаслар. Уларнинг кўплари стадионни ижарага олишади. Олий лигага чиққан тақдиримизда, биз ҳам шундай йўл тутамиз. Келажакда эса янги стадион ҳам қурилади. Бусиз илож йўқ.

- Ўзбекистон кубоги 1|8 финалида «Насаф»га қарши ўйнадинглар. Тўғри, икки ўйин натижасига кўра, имкониятни бой бердинглар. Лекин жамоа ёмон таассурот қолдирмади. Клуб раҳбарияти буни қандай қабул қилди?
- «Насаф»га ортиқча таъриф бериш шарт эмасдир. Таркиб, ташкилий масалалар, молия, хуллас, ҳар томонлама ўзимиздан кучли саналган клубга қарши тўп сурдик. Имкон қадар қаршилик кўрсатдик. Энди бошдан баланд сакрашнинг иложи йўқ. Ўйлашимча, клуб раҳбарияти ҳам, мураббийлар штаби ҳам ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилди. Ҳозир олдимизда турган энг асосий вазифа - 1-лига ғолиби сифатида элитага йўл олиш. Бор эътиборимиз шунга қаратилган. Олий лига йўлланмасини шу йилнинг ўзида қўлга киритмоқчимиз. «Насаф»га эса кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман.

- Энг қизиғи, сизга «Насаф» жамоасидан қизиқиш борлиги ҳақида гап-сўзлар урчиди. Бу маълумот ҳақиқатга қанчалик яқин?
- Ҳа, ўзим ҳам «Насаф» томонидан қизиқиш бўлаётганини эшитдим. Буни тасдиқлайман. Лекин ҳозирча расмий таклиф тушгани йўқ. Ҳеч ким билан алоқага чиқмадим. Жавоб ўйинида урган голимдан кейин қизиқишлари ортса керак (кулади).

- Биринчи лигадаги сўнгги учрашувларда муҳим очколарни бой бердинглар. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳақиқатан ҳам, мураккаб иккита сафар учрашувини ўтказдик. Айниқса, «УзДонгЖу» билан ўйинда тоза ғалабани қўлдан чиқардик. Энди йўқотилган очколар ўрнини қолган учрашувларда тўлдиришимиз шарт. Чунончи, 2та ўйинда 4 очко йўқотиш орқали таъқибчиларимизни яқинлаштириб олдик...

- Биринчи лига савияси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Савия - ўртача. Ижобий томони шундаки, жамоалар натижадан қатъий назар, охиригача курашишяпти. Ўткинчи ўйинлар деярли йўқ. Албатта, айрим стадион, шу жумладан, майдонларнинг аҳволи яхши эмас. Бу футболимиздаги катта муаммолардан биридир. Зеро, сифатсиз майдонларда футболчи ҳеч қачон ривожлантириб бўлмайди. Умид қиламанки, йилдан йилга майдонлар ҳам ижобий томонга ўзгаради.

- Келишилган ўйинлар йўқми?
- Шахсий фикримча, бундай ўйинлар йўқ. Ўзи шундоқ ҳам жамоалар молиявий жиҳатдан ҳавас қиладиган даражада эмаслар. Кейин турнир жадвалига назар ташласангиз, ғирром ўйинлар йўқлигига амин бўласиз. Унда жамоалар жуда зич жойлашган.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди
Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика