Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Сергей Лушан: "Қора анъанага барҳам бермоқчимиз" News

Сергей Лушан: "Қора анъанага барҳам бермоқчимиз"

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" ўйинидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди.
Лушан билан бирга Акмал Шораҳмедов матбуот анжуманига ташриф буюрди.

"Эртага мавсумдаги дастлабки расмий ўйинни ўтказамиз. Таркибимиз яхши, учрашувга барча тўлиқ тайёр. Барча мухлисларни эртанги ўйинга таклиф қиламан", - дейди Лушан.

"Эртанги ўйин ҳаммамиз учун жуда ҳам муҳим. Фақат ютуқ учун майдонга тушишимиз талаб этилади. Чиройли ўйнаб, мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - Акмал Шораҳмедов.

- Эртага кўп нарсани тезлик қилади, шиддаткор баҳсга тайёрмисизлар?
- Албатта, биз доим тезкор ва шиддаткор тарзда ўйнаганмиз.

- Акмал, сиз қайси футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқдингиз?
Акмал Шораҳмедов:
- Биз ҳимоячи бўлганимиз учун кўпроқ ҳужумчиларга эътибор қаратамиз. Вучинич, Мабҳут сингари кучли футболчиларга нисбатан жиддийроқ ўйнашимиз зарур бўлади.

- ОЧЛнинг бу босқичида иштирок этган Ўзбекистон клубларининг ҳеч бири юта олмаган. Бунга муносабатингиз қандай?

- Жамоамга ишонаман. Бу қора анъанани йўқ қилишга уринамиз. 

- "Бунёдкор"нинг трансферларидан қониқдингизми?

- Ҳа, барча трансферлардан тўла қониқиш ҳосил қилдим.

- Машҳур мураббий Лобановскийнинг шундай гапи бор: агар ўйинни ташкил эта олса кучли рақибни енгиш мумкин. Жамоа эртанги ўйинга ўз режасини танлаб олдими?
- Албатта. Режамиз бор. Режамиз - тартибли ўйин орқали кучли рақибни енгиш (Порядок бьёт класс).

- "Бунёдкор" стадиони чими кўп бор панд берган. Нима деб ўйлайсиз эртага бу ўйинга таъсир қилмайдими?

- Йўқ. Шундай деб айтаман: Ҳозирда бу майдон сифати бўйича Ўзбекистонда энг яхшиларидан бири.

Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика