Latest news

22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  0 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  5 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  8 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  12 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  23 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  9

Сергей Лушан: "Персеполис"дек кучли рақибга қарши ҳали ўйнамаганмиз" News

Сергей Лушан: "Персеполис"дек кучли рақибга қарши ҳали ўйнамаганмиз"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Персеполис" ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида майдон эгалари қатнашишди.
Унда бош мураббий Сергей Лушан билан бирга  Артём Филипосян иштирок этди.

"Эртага бизни қийин ўйин кутмоқда. Бундай жамоага қарши ўйнамаганмиз. Жуда ҳам тажрибали, ҳар бир чизиқда кучли ўйинчиларга эга. Улар охиригача курашишади. Рақиб ўзи ташкил этадиган вазиятлардан фойдаланишга уринади", - дейди Сергей Лушан.

"Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, рақиб анча жиддий. Майдонда ҳақиқий кураш кечади. Шу боис биз бу баҳсга 100-120% га тайёр бўлишимиз керак", - дейди Артём Филипосян.

- Артём, маълум муддатдан сўнг яна жамоага қайтдингиз. Аввалги "Бунёдкор" билан ҳозирги жамоани фарқи нимада?
- Аввалги жамоа билан ҳозирги "Бунёдкор"ни таққослайдиган бўлсам, таркибда ёшлар кўпайган. Ўйин услубимиз тезкор қарши ҳужумга мослашган футбол. Жамоа анча ёшарган.

- Рақибга қарши қандай тайёрландингиз? Рақиб ҳақида маълумотлар борми?
- Ҳа "Персеполис"ни тўлиқ ўрганиб чиқдик. Улар охиригача курашишади. Хатто ҳисоб 0:3 бўлиб турса ҳам жонларини бериб ўйнашади.

- Саудия Арабистонидаги ўйинни кўрдик. Асосий урғу Сардор Рашидовга қаратилмоқда. Таркибда бошқа, сирли футболчилар борми?

- Тўғри таъкидладингиз. Сардор Рашидовнинг тезкорлиги эвазига қарши ҳужумларда ундан унумли фойдаланишга уринамиз. Ундан фойдаланмаслик аҳмоқлик бўларди. Лекин таркибда бошқа йигитлар ҳам ўзларини кўрсатишлари мумкин.

- "Ал Наср" билан сафарда дуранг ўйнадинглар. Ўшанда жамоаингиз битта аниқ зарба берди, рақиб эса кўплаб зарба берди ва дуранг қайд этди. Эртага "Бунёдкор" ўз майдонида ўйнайди. Эртага кўпроқ зарба кўрамизми?
- Тўғри, бу бизнинг нозик нуқтамиз. Лекин айни пайтда Саудия Арабистонида дуранг ўйнаш биз учун яхши натижа бўлди. Биласизми, агар футболчиларга зарба бериш имконини беришса зарба беришади, бўлмаса йўқ. Эртага кўпроқ зарба беришга ва голлар уришга ҳаракат қиламиз.

Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика