Latest news

16:36Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  0 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  5 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  12 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  6 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  2 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  8 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1

Сергей Лушан: "Мақсадимиз битта - Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш" News

Сергей Лушан: "Мақсадимиз битта - Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Сергей Лушан иштирок этди.
"Эртага қийин ўйин бўлишини кутаяпмиз. Иккала жамоага ҳам ғалаба керак. Биз ўзимизнинг бор кучимизни кўрсатишга уринамиз", - дейди Сергей Лушан.

- "Лаҳвия"ни қанчалик ўрганиб чиқдинглар?
- Албатта (кулади). Рақибни ўзимиздан ҳам кўра яхшироқ ўргандик.

Акмал Шораҳмедов: "Эртага қийин учрашув бўлади. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган ва ҳеч бир ўйинни ҳисобини олдиндан айтиб бўлмайди. Имкон қадар эртанги ўйинда ғалаба қозониб ўтган баҳслардаги йўқотилган очколарни ўрнини қоплашга уриниб кўрамиз. Бизни муҳим беллашув кутиб турибди".

- Рақиб сафида Себастян Сория ва Аҳмад Ёсир каби футболчилар эртага майдонга туша олишмайди. Бу жамоага устунлик берадими?

- Яхши янгилик учун раҳмат (кулади). Аммо икки футболчининг ўйнамаслиги уларни кучсизлантириб қўймади. Рақиб таркибида кучли футболчилар жуда кўп.

- Ўйинда турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Рақиб тезкор гол уриши мумкин, ёки сизлар тезкор гол уришингиз мумкин. Кутилмаган ҳолатларга тайёрмисизлар?
- Албатта. Биз тезкор гол урсак дарҳол ҳимояга ётиб олмаймиз. Рақиб гол урса жавоб беришга уринамиз. Лекин футболда олдиндан ҳеч нима деб бўлмайди.

- "Бухоро" билан ўйин эртанги учрашувдан олдин қанчалик ёрдам берди?

- "Бухоро"га қарши баҳс умуман бошқа мусобақадаги ўйин эди. Жамоа 120 фоизга тайёр. Ғалаба учун майдонга тушамиз.

- "Бунёдкор" ОЧЛда жуда ҳам муваффақиятли иштирок этиб келган. Бу сафар ҳам гуруҳдан чиқиш вазифаси уддаланадими?

- Албатта мақсадимиз Чемпионлар лигасини ютиш. Бошқа мақсад бўлиши ҳам мумкин эмас.

- Рақиб жамоа сафида бир қатор машҳур номлар бор. Бу футболчиларга нисбатан алоҳида тайёргарлик кўрилдими?

Акмал Шораҳмедов: - Албатта рақиб сафида номдор футболчилар кўп ва одатда араб жамоаларида кўп нарсани легионерлар ҳал этишади. Владимир Вайс каби футболчилар ўйин тақдирини бир уринишда ҳал этадиган футболчилар сирасига киради. Лекин биз бунга тайёрмиз.

- Жамоа ўтган уй ўйинларида иккита голни пенальтидан ўтказиб юборди. Ҳимоячиларга бу борада кўрсатма бердингизми?
- Бу - футбол. Унда барча нарса бўлиши мумкин. Ҳимоячиларимиз умуман керак бўлмаган жойда қўполлик қилишди ва пенальти ишлаб олишди. Бу ҳолатларни кўриб чиқдик.

- Эртага "Бунёдкор"ни фақат ғалаба қониқтиради. Ниманинг эвазига ғалаба қозонишингиз мумкин?
- Фақат ўйин эвазига. Балки стадион юқорисига "снайпер" қўярмиз (кулади). Вазиятлардан унумли фойдалана олсак ғалаба қозонамиз.

- "Бунёдкор" клуби мухлисларига тилакларингиз.
- Жамоамизга ишонинглар. Шахсан мен ОЧЛда барча клубларимизга мухлислик қиламан.
 
Акмал Шораҳмедов:
- Эртага мухлислардан бизни бор кучлари билан қўллаб туришларини сўраб қолардим. Қанчалик кўп мухлис келса шунча яхши.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика