Latest news

15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  1 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  4 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  2 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  10 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  14 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  9 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  20

Сергей Лушан: "Локомотив"ни тарихий ғалаба билан табриклайман" News

Сергей Лушан: "Локомотив"ни тарихий ғалаба билан табриклайман"

Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.
Аввало "Локомотив" жамоасини кубок билан табрикламоқчиман. Ўйин ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсам, учрашув голгача давом этди. Биз энди-энди янги жамоани шакллантирмоқдамиз. Олдимизда ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. "Бунёдкор" академияси асосида кучли ва катта жамоани ташкил этишни режалаштирганмиз. Футбол мактаби учун жуда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилган ва эндиликда бундан самарали фойдаланишимиз керак. Ёшларимизни олдинда порлиқ келажак кутмоқда.

Кўпчилик Ўзбекистоннинг иқлими жуда иссиқ деб нолийди. Бу бўлмаган нарса. Об-ҳавони баҳона қилмай ишлаш керак аслида. Кейинги йили биз ушбу таркиб билан жуда катта муваффақият қозонишимизга шубҳа қилмайман. Ёшларга имконият беришдан қўрқмаслик керак. Баъзи мураббийлар асосан тажрибали футболчилар ишониб, ёшларни ёдларидан чиқариб юборишади. Мени сиёсатим эса уларникидан фарқ қилади. Биз ёшларга ишонамиз деб кўп бонг урамиз. Аммо ишда келганда уларни ёддан чиқариб юбормоқдамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика