Latest news

12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  0 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  5 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5

Сергей Лушан: “Ҳужумчи муаммоси кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ” News

Сергей Лушан: “Ҳужумчи муаммоси кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ”

“Персеполис” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.
- Теҳронга таркиб борасида хаддан зиёд муаммолар билан етиб келдик. Ўн нафар футболчимиз ёшлар терма жамоасига чақирилган ва улар жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда. Бир қатор футболчиларимиз жароҳат олишган. Икки нафар ўйинчимиз карточкалар билан боғлиқ муаммолар туфайли ўйинда қатнаша олишмайди. Лекин бу муаммолар бизга баҳона бўлмайди. Мавжуд таркиб билан бор эътиборимизни ўйинга қаратганмиз ва “Персеполис”ни мағлубиятга учратиш учун ҳаракат қиламиз, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Бунёдкор” ортда қолган бешта учрашувда битта гол урди. Ушбу муаммони бартараф этиш нима қилмоқчисиз ва ушбу қора анъанага эртага чек қўя оласизларми?
- Ҳужумчи муаммоси кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Ушбу камчилик ўтган йилдан буён давом этиб келмоқда. Бугунги кунда яхши ҳужумчи сотиб олиш учун каттагина маблағдан воз кечиш керак. Биз юқори савиядаги ҳужумчини ўзимиз тарбияламоқчимиз. Ҳозирги пайтга келиб “Бунёдкор”нинг бош мақсади – асосий таркибнинг 80-90 фоиз футболчисини ўз тарбияланувчилари ҳисобига тўлдиришга қаратилган. Бу борада пойдевор ўрнатилган бўлиб, илк ҳосил ҳам йиға бошланди.

Ёшларни ғолиблик руҳида тарбиялаш учун мана ёнимда ўтирган Акмал Шораҳмедовдек тажрибали футболчиларимизнинг ёрдами катта бўляпти. Умидли ёшларимиз кўп. Яна бир нарса. Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинларимиз ёмон чиқмаяпти. Хоҳиш бор, истак бор, хатто голли вазиятлар ҳам етарли даражада. Фақат улардан унумли фойдаланишда нимадир етишмаяпти. Бошимизни егиб, қўлни силтаб кетадиган инсонлардан эмасмиз. Аксинча ишлашда давом этиб, муаммоларни бартараф этган ҳолда натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика