Сергей Лушан Евстафеевнинг ўрнини эгаллади
11 mar 2014 10:52
News
Сергей Лушан Евстафеевнинг ўрнини эгаллади
1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз аризасига биноан ишдан кетганди.
Энди жамоани яна бир иқтидорли мураббий Сергей Лушан бошқаради. Бу ҳақда ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетаси хабар берди.
Сўнгги йилларда Лушан "Бунёдкор" академиясида ёшлар билан муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Шу боис терма жамоалар маркази унга ишонч билдирди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9-23 октябрь кунлари Мянма давлатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments