Latest news

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  92 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Сергей Лушан: "Бугун жамоамизга омад ҳам кулиб боқди" News

Сергей Лушан: "Бугун жамоамизга омад ҳам кулиб боқди"

"Локомотив" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Сергей Лушан иштирок этди.
"Бугун ўйимиз ўхшади. Стадионга йиғилган мухлислар росманасига қизиқарли ўйинни кўришди. Табиийки мен натижадан қониқдим. Ҳозир бир нарса дейишим қийин, ҳаяжондаман. Бугун жамоамизга омад ҳам кулиб боқди", дейди Сергей Лушан.

Дилшод Жўраев бугун захирада ҳам кўринмагани сабаби нимада?
Ўйинга ким тайёр бўлса ўша тушади, шу холос.

Асосий таркибни танлашда тавакалчилик қилмадингизми?
Яна бир бор шуни такидлаб ўтардимки, мен учун номлар эмас, машғулотдаги иш муҳим. Бугун энг кучлилар майдонга тушдилар.

Пишур билан Шодиев ҳам ўйинни кучайтира олиши мумкинми?

Албатта, улар ҳам ўйинни истаган пайтида тушиб ўйиннни кучайтиришлари мумкин.

Ҳакамларга нима дейсиз?
Уларни текширадиган қўмита бор. Сўнгги дақиқаларда бизга омад келганини ҳам унутмаслигимиз бор.

Бугунги ғалабадан кейин чемпионлик пойгасига қўшилдик дея оласизми?
Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ҳозир жамоада авлодлар алмашинуви, бу таркиб кейинги йил ҳам қолиши ва яхши натижаларга эришишига ишонаман.

Бугунги ўйин "Бунёдкор"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб жамоа учун олға қадам ташлашига сабаб бўлади дея оласизми?
Бу ҳафтада жамоани руҳан тайёрлаш ўта муҳим эди. Бизга берилаётган эътибордан келиб чиқиб, ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугун футболчиларимизда иштиёқ жуда юқори бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика