Latest news

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  9 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Сергей Лушан: “Биз учун бугун қийин ўйин бўлди” News

Сергей Лушан: “Биз учун бугун қийин ўйин бўлди”

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Сергей Лушан саволларга жавоб берди.

- Ўйин биз учун қийин бўлди. Рақиб жамоа майдон марказида бизга қизғин курашни таклиф этди ва яхши ўйнади. Бугун жамоам мен истаган даражада ўйнай олмади. Лекин шунга қарамай керакли натижани қўлга киритдик. Ҳаво ҳам жуда иссиқ бўлди. Кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Сўнгги учрашувларда гол ўтказиб юбормаяпмиз. Мана шу омил мени қувонтирмоқда. Аввалгидек кераксиз ва ажабтовур голларни ўтказиб юбормаяпмиз. Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз ва кейинчалик ҳам умид қиламанки ушбу йўлдан кетамиз - дея гап бошлади Лушан.

- Воҳид Шодиев нега охирги пайтларда захирада қолиб кетмоқда?

- У ҳали бутун учрашувида тўлиқ ўйнашга тайёр эмас. Жарохати сабаб бир ярим ойни даволаниш билан ўтказди. Шунинг учун ҳозир у ўзининг оптимал формасида эмас. Сўнгги икки баҳсда захирадан тушиб, ўйинни кучайтира олди. Бу жамоамиз учун жуда муҳим. Давралар оралиғида йиғин ўтказамиз ва шунда кўрамиз. Иккинчи  даврада ким асосий таркибда ўйнашини вақт кўрсатади. Ҳужум чизиғидан кўнглим тўқ. Айнан Шомуродов, Ўринбоев ва Шодиевдан.      

- “Қўқон-1912” ўйинига қандай тариф берган бўлардингиз?

- Улар бугун жуда яхши ўйин кўрсатишди. Жамоамизнинг кучсиз ва кучли жиҳатларини яхши ўргангани ўйин давомида сезилиб турди. “Қўқон-1912” кўрсатаётган ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, уларнинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни ўзига мос эмас. “Бунёдкор” бугун маҳорат эвазига ғалаба қозонди. Қўқон жамоаси жуда яхши шаклланган жамоа. Улар ҳар бир рақибга чақилмас ёнғоқдир – дейди Сергей Иванович.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика