Latest news

20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  0 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  33 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  8 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  31 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  28

Сергеев асосий таркибга муносиб эмасми? News

Сергеев асосий таркибга муносиб эмасми?

"Navruz Cup-2022"ни ғалаба билан бошладик.

Аниқроқ айтсак, ёмон ўйин биз учун яхши натижа билан тугади. Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, шубҳасиз, беллашув тақдирини ҳал қилган Игорь Сергеев бўлди. Захирадан майдонга тушган ҳужумчи 11 дақиқа ичида дубль қайд этди.


Яқинда 29 ёшни қаршилайдиган Игорь ўз анъанасига содиқ қолиб, яна қирғизлар дарвозасини ишғол қилди. Унинг ҳисобида Қирғиз Республикасига қарши 3 та ўйинда урилган 4 та гол бор.

Статистикага эътибор қаратсак, Сергеев охирги 3 йилда 61 та гол ургани кўринади. Бу ўзбек ҳужумчилари орасидаги энг яхши натижа. Аммо, терма жамоа устозлари назаридан доимий равишда четда қолиб келмоқда.

Абрамов бошқарувидаги охирги 7 ўйинда Игорга ўзини кўрсатиш учун атиги 1 дақиқа берилганди. Катанец даврида ҳам шунча ўйин ортда қолди, лекин словениялик мутахассис Сергеевни 1 таймга ҳам туширмаяпти. Игорь сўнгги бор 2020 йилнинг октябрь ойида бошланғич таркибдан ўрин олган ва БАА терма жамоаси дарвозасига 2 бор йўл топганди. 


Балки, Игорь бугунги голларидан кейин Катанецнинг ишончини тўлиқ оқлашга улгургандир. Шундай бўлса, у кўп эҳтимол билан Угандага қарши учрашувни асосий таркибда бошлайди. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика