Latest news

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  0 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  7 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  8 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  10 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

Сербиялик мураббий Синиша Михайлович вафот этди News

Сербиялик мураббий Синиша Михайлович вафот этди

“Торино”, “Фиорентина” клублари ҳамда Сербия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Синиша Михайлович 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Twitter саҳифаси орқали хабар берди.

2019 йил Михайловичга оққон касаллиги ташхиси қўйилганди. Мутахассис анча муддат даволанди, шундан сўнг касаллик ортга чекинди. Бироқ 2022 йилнинг баҳорида хасталик яна уни безовта қила бошлади. Шунга қарамай, бу вақт давомида Михайлович мураббийлик фаолиятини давом эттираётганди.

Михайлович футболчилик фаолиятида ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилган. У "Црвена Звезда", "Рома" сингари кучли жамоалар сафида тўп тепган, аммо "Лацио"даги (1998-2004) фаолияти орқали жамоатчиликка танилган. Михайлович 2006 йил “Интер” сафида бутсаларини михга илган. Халқаро миқёсда Михайлович аввалига Югославия, кейин эса Сербия ва Черногория терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

2006 йил у "Интер"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолиятини бошлаган. Шундан сўнг “Фиорентина”, Сербия терма жамоаси, “Сампдория”, “Торино” клубларида ишлаган. Охирги уч мавсум давомида Михайлович “Болонья”ни бошқарганди.

Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика