Latest news

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  1 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  4 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  55 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Сербияга жўнаб кетган Милан Спремонинг илк интервьюси News

Сербияга жўнаб кетган Милан Спремонинг илк интервьюси

Бугун матбуотда “Қўқон-1912” жамоасининг сербиялик легионери Милан Спремонинг соғлиғи билан боғлиқ сабаб туфайли ватанига жўнаб кетгани хабар қилинди.

Биз ўтган ҳафта болқонлик футболчи билан учрашиб, ундан интервью олгандик. Эътиборлиси, бу Спремонинг илк интервьюси экан. 

- Милан, «Қўқон-1912» билан шартнома имзолашингиздан олдин «Машъал» жамоаси кўригида ҳам бўлгандингиз. Лекин Муборакда қолмадингиз ва Қўқон клуби билан келишувга эришдингиз. Бунга етарлича сабаблар бормиди?

- Ҳа, албатта. Менга дўстим Дарко «Қўқон-1912» вариантини таклиф қилди. Шундан сўнг клуб раҳбарияти билан учрашдик, мураббий билан гаплашдик ва якунда шартномага имзо чекдим. «Қўқон-1912» жамоасида ўйнаётганимдан хурсандман. Ўша пайт тўғри қарорга келган эканман. Даркодан ташқари яна бир дўстим Марко Милич ҳам шу ерда. Ўзимни худди уйдагидек ҳис қиляпман. Милич иккимиз Қўқон клуби билан бир йиллик шартнома имзолаганмиз. 

- Ўзбекистонга келганингизга беш ойча бўлиб қолди. Таассуротлар қандай?

- Таъриф қилишганича бор экан. Энг муҳими, юрт тинч, инсонлари хушмуомала. Спортга, хусусан, футболга ҳукумат даражасида эътибор қаратиляпти. Миллий жамоангиз жаҳон чемпионатлари саралашларида мунтазам равишда йўлланмалар учун асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилади. Ишончим комилки, кейинги мундиаллар Ўзбекистон термаси иштирокида ўтади. ЎФАнинг янги раҳбарияти ва улар олиб бораётган ислоҳотлардан келиб чиқиб шундай фикр билдириш мумкин. Мавриди келганда, ўзим ҳақимда қисқача маълумот берсам. Ёшим - 22да, ҳужум чизиғида ўйнайман. Бу ерга Сербия Суперлигаси вакили «Бачка Паланка» жамоасидан келиб қўшилганман. Фаолиятим давомида Сербия ёшлар термаси таркибида Европа чемпионати саралаш учрашувларида қатнашганман. Шунингдек, Европа Лигаси доирасидаги ўйинларда майдонга тушиш ҳам насиб қилган.

- Миллий таомларимиз маъқул келдими?

- Ўзбек ошхонаси - бутун дунёдаги энг яхшиси. Айниқса, палов, кабоб каби таомларга меҳрим бошқача. Шашликни бошқа давлатларда ҳам татиб кўрганман, лекин Ўзбекистонда тайёрланадигани яққол ажралиб туради. Биринчи давра якунлансин, ўзим ҳам ош пиширишга уриниб кўраман.

- Ошхонамиз «қийнаб» қўймаяптими?

- Йўғ-е, нега энди (кулади). Дарко тонг саҳарда ошга олиб боришганини айтиб берганди. Ўшанда унинг таърифини эшитиб, ҳайратдан ёқа ушлагандим. Чунки шу пайтгача бундай маросимда иштирок этиш у ёқда турсин, ҳатто эшитмагандим ҳам.

- Қўқонлик мухлислар ҳақида нима дея оласиз?

- Бу алоҳида мавзу. Очиғини айтаман, ўзим тўп сурган клублар орасида қўқонлик мухлислардек фидойисини кўрмаганман. Бу «Қўқон-1912»да ўйнаётганим учун айтилаётган баландпарвоз гаплар эмас. Умуман олганда, қисқа фурсат ичида клуб президентидан тортиб, мураббийлар, футболчилар, жамоа ходимлари ва ишқибозларигача мен учун қадрли бўлиб қолишди. Бир сўз билан айтганда, биз бир оиламиз!

- Сербия термасининг ЖЧ-2018 финал босқичидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Гуруҳда яққол пешқадам - Бразилия терма жамоаси. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Иккинчи йўлланма учун эса айнан бизнинг жамоа асосий даъвогар бўлади. Лекин Швейцария термаси ҳам бу чиптага кўз тиккан. Кураш шиддатли кечиши аниқ.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика