Latest news

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  18 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  619 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  27 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  27 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Сенсация News

Сенсация

Одамларнинг 3 турдаги хабарларни ўқишга мойиллиги нисбатан юқори бўлади.

Бугун уларнинг барчасини умумлаштирувчи "сенсация" ҳақида гаплашамиз. Сенсация бўлганда ҳам, йил воқеаси ҳақида. Бу АГМК ёки "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги натижалари билан боғлиқ эмас.
Франция чемпионатида мавсум якунланишига 3 тур қолди. Айни пайтда мусобақа жадвалини "Лилль" клуби бошқармоқда. Мавсум бошланишидан аввал воқеалар ривожининг бундай кўриниши тахмин қилинмаган, мавсумнинг одатий ўтиши ва "Пари Сен-Жермен"нинг осон чемпионлиги тахмин қилинган эди. Аммо...

Хўш, "Лилль" аслида қандай жамоа?

Кристоф Гальтье шогирдларининг ўртача ёши — 25,4. Футболчиларнинг умумий қиймати эса 297,5 млн еврога тенг. Солиштириш учун, чемпионлик пойгасида 2-ўринни банд қилиб турган ПСЖ ўйинчиларининг умумий қиймати 829 млн еврога баробар.

Жамоа сафида Жозе Фонте, Бурак Йилмаз, Бенжамин Андре сингари тажрибали футболчилар билан бирга, Тимоти Веа, Бубакари Сумаре ва Жанатан Давид сингари қитьа грандлари эътиборини ўзига жалб қилиб турган иқтидорлилар ҳам бор. Клубнинг жорий мавсумдаги муваффақиятларида Ренато Саншеш ва Юсуф Язижи сингари марказий чизиқ вакилларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

"Лилль"нинг Лига 1'даги тўпурарлари:
1. Бурак Йилмаз - 13.
2. Жонатан Давид - 11.
3. Юсуф Язижи - 7.


Кристоф Гальтье шогирдлари айни пайтда Франция чемпионатида энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди (22). Европада энг кам мағлубиятга учраган жамоалардан бири - 3.

Жамоанинг муваффақиятларида 35 ёшли Бурак Йилмазнинг ўрни бўлакча. У клубнинг энг яхши тўпурари бўлиш билан бирга, муҳим вазиятларда жамоадошларини ҳам голли узатма билан таъминлаяпти.
"Лилль" сўнгги 3 турда "Ланс", "Сент-Этьен" ва "Анже" имтиҳонидан ўтиши керак. Жамоа мазкур баҳслардан кейин ҳам ПСЖ билан орадаги тафоввутни (1 очко) сақлаб қолса, жорий мавсум чемпионлигини тантана қилади.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Қадрли мухлис, "Лилль" жорий мавсум Франция биринчилигида зафар қучишига ишонасизми? Сизнингча, мавсумнинг энг катта сенсацияси қайси?

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика