Сенегал устози: "Тартибли ва агрессив ўйин эвазига ғолиб бўлдик"
19 jun 2018 23:58
News
Сенегал устози: "Тартибли ва агрессив ўйин эвазига ғолиб бўлдик"
Польша ҳамда Сенегал терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан (1:2) сўнг, африкаликлар устози Алиу Сиссе матбуот анжуманида иштирок этди.
"Қийин баҳс. Ким билан ўйнашимизни билардик. Польша - хавфли жамоа. Улар Европанинг энг яхшиларидан бири. Ўйинни бошқаришга муваффақ бўлдик.
Муҳими ғалаба қозондик, бунга муносиб эдик деб ўйлайман. Турнирни яхши бошладик, аммо эйфория бўлмаслиги керак. Япония билан ҳам қийин учрашув бўлади.
Тартибли ва агрессив ўйин эвазига ғалабага эришдик. Бир бутун бўлиб ўйнадик. Ҳар сафар улар тўпни йўқотганда, биз рақибнинг кучсиз томонига ҳужум қилдик.
Сенегал бутун Африка номидан ўйнамоқда. Бутун қитъа биз томонда. Бу билан фахрланамиз.
Бу жамоага 2015 йил келганман, бизда парвоз ва қулашлар бўлди. Танқидларга қарамасдан, диққатни бир жойга тўплаганмиз. Эҳтиёт бўлишимиз керак" - дейди Сиссе.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments