"Сельта"га қарши ўйин олдидан "Реал" таркибидаги муаммолар маълум қилинди
16 oct 21:43
News
"Сельта"га қарши ўйин олдидан "Реал" таркибидаги муаммолар маълум қилинди
"Реал" бугун икки маҳал машғулот ўтказди.
"Marca" маълумотига кўра, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор жамоанинг эрталабки ва тушдан кейинги машғулотларида иштирок этган. Иккинчи машғулотда термадан қайтган футболчилар - Орельен Тчуамени, Эдуардо Камавинга ва Арда Гюлер умумий гуруҳда шуғулланган бўлса, Антонио Рюдигер ҳамда Лука Модрич тренажёр залида бўлган.
Терма ихтиёрида бўлган Винисиус ҳамда Мбаппенинг тикланиши яхши кетмоқда ва ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Шунингдек, Эдер Милитао жароҳатидан фориғ бўлган ва "Сельта"га қарши ўйинга шай ҳолатда.
"Атлетико" билан ўйинда жароҳат олган Тибо Куртуанинг қайдномада бўлиши эҳтимоли ҳам бор.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments