Селекция қандай олиб борилади?
11 dec 2014 10:00
News
Селекция қандай олиб борилади?
Мавсумдан олдин ўтказиладиган йиғинларда жамоаларимизнинг селекция хизмати янги футболчиларни қидираётгани ҳақида маълумот бериб қолишади.
Ишқибозлар эса селекция хизматининг вазифаси айнан нималардан иборат эканлиги ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни исташлари табиий ҳол. Футболчини жамоага жалб этишда қандай йўллар борлиги ва бошқа жиҳатлар тўғрисида маълумот бериб ўтишни лозим топдик.
Ўйинчи чақиришда 2 йўл мавжуд. Биринчиси футболчини сотиб олиш ёки бошқа жамоадан таклиф қилиш. Бизда айнан ушбу ҳолат селекция вазифаси билан номланади. Аслини олганда, бу селекция эмас, балки қандайдир таклифлар юзасидан қарор қабул қилиш холос. Иккинчи йўл эса футболчини тарбиялашдир. Охирги пайтларда бунга етарлича эътибор берадиган клубларнинг пайдо бўлаётгани бизнинг ютуғимиздир. Футболчини тарбиялашга доир тизимга ва ўйинчиларни бошқа клублардан таклиф этишга оид вазиятга спорт директори жавоб беради. Селекция хизмати айнан унинг қўл остида шаклланади.
Футболчини сотиб олиш вақт ва камроқ иш ҳажми сарфланишига олиб келади. Яъни, қайсидир болакайни катта футболга кириб келишигача бўлган давр 10 йилни ўз ичига олади. Футболчини эса бир неча кун ичида харид қилиш мумкин. Лекин ўйинчи тарбиялашда пул фақат бир шахсга эмас, балки бутун жамоага сарфланади. Натижада жамоага мос тушганлар маблағни тежашга имкон беради, қолганларини сотиб юбориш орқали яхшигина пулга ишлаб олиш мумкин. Буни худди уй шароитида сабзавотлар етиштиришга қиёсласа бўлади. Истасангиз бозорга боришингиз ёки йил давомида уни ўзингиз ўстиришингиз мумкин.
Жаҳондаги энг етакчи жамоалар ҳам футболчи тарбиялашга эътибор қаратишади. Бирор позицияни кучайтиришда дастлаб ички имкониятлар ҳисобга олинади. Агар ёшлар тизимида ўша жойга мос футболчи бўлса, унда четдан ўйинчи таклиф қилишга зарурат йўқ. Бироқ қайсидир позицияни дарҳол кучайтириш талаб қилинганда трансферга эҳтиёж туғилади. Бизда 80 фоиз клублар шундай йўл билан ишлашади.
Футболчи қандай сотиб олинади? Биринчи ўринда селекция хизматининг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаси бўлиши даркор. Дастлаб клубнинг молиявий ҳолати ва қандай ишлаш зарурлигини аниқлаш олиш зарур. Бош мураббий, спорт директори ва жамоа раҳбари ҳар бир ҳолат бўйича якуний қарорни қабул қиладиган бўлиши керак. Селекция хизмати жамоа имкониятларидан келиб чиқиб ҳамиша ҳар бир позицияга тўғри келадиган 2-3 нафар номзоднинг номига эга бўлиши шарт. Футболчиларнинг ўйинидан видеолавҳалар ёки уларнинг қандай услубда ҳаракат қилиши ёзилган таҳлилий маълумотлар тақдим этилиши керак. Бизда қайсидир ўйинчи тўғрисида хулоса чиқариш учун ўша ўйинчининг ҳаракатларини кузатиш ва тегишли хулосани тақдим этиш фақат баъзи жамоаларда учрайди.
Айтайлик, “Пахтакор” шундай йўл тутишини аниқ биламан. Улар кўз остига олинган номзодни узоқ вақт давомида кузатиб боради. Футболчи қанча кўп вақт кузатиб борилса, якуний қарорнинг ишончлилик даражаси шунчалик яхши бўлади.
Кейинги қадам қайси футболчининг харид қилиниши бўлади. Охирги сўзни айтиш спорт директори ёки мураббийда қолиши мумкин. Бунда айнан бир жамоада қайси ходимнинг “юки” оғирлиги муҳим ўрин тутади. Сўнг музокаралар бошланади ва трансфер рўй беради. Демак, ҳар бир ўтишда селекция хизмати қуйидаги ишни бажаради: мақсад қўйиш, таҳлилий иш ва футболчини кўздан кечириш, якуний қарор, музокара ва трансфер.
Албатта, футболчини бирор позиция учун танлаб қўйишда кўплаб омиллар мавжуд. Ўша чизиқда тўп тепаётган ўйинчи ўсишдан тўхтагани, ёшлар жамоасида муносиб номзод йўқлиги, жароҳат ва шартноманинг бекор қилиниши бунга сабаб бўлиши мумкин. Ёки ўйинчининг жамоа савиясидан ўсиб кетгани сабабли кетиши ҳам шунга киради. Масалан, Одил Аҳмедов хориж чемпионатларида ўйнайдиган савияга чиқиб бўлгани туфайли “Пахтакор”ни тарк этганди. Ёки чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” таркибини янги футболчилар билан кучайтиришга қарор қилган. Бунга кўплаб ўйинчиларнинг терма жамоа сафига чақирилиши ва мавсумга тайёргарлик жараёнининг кўнгилдагидек чиқмаслик хавфи сабаб бўлади. Бундай пайтда терма жамоага номзодларнинг ўрнига айнан ўша савияда ҳаракат қиладиган футболчиларни топиш селекция хизмати олдига вазифа қилиб қўйилади. Акс ҳолда, селекция фақат пулни сарфлашга хизмат қилади.
Баъзида янги мураббий келганда жамоани ўзига таниш футболчилар билан кучайтиришни истаётганини айтади. Бу унчалик тўғри эмас. Чунки бундай ҳолда жамоа ўзи танлаган йўлдан чиқиб кетади, барқарорликни йўқотади. Тўғри, энг буюк клубларда ҳам 10-15 йилда бир марта кескин ўзгаришлар рўй беради, лекин сурункали тарзда эмас. Бизнинг лигада шундай ҳолат ҳар йили такрорланадиган бир неча клублар мавжуд. Шу сабабли жамоа анъаналари ва ўйин услуби шаклланиши, трансферлар ва натижа учун мураббийдан ташқари жавоб берадиган жамоалар бўлгани яхши. Бунда ҳеч ким бирор трансфернинг шунчаки амалга ошишига йўл қўймайди. Биринчи навбатда жамоага мос келиш-келмаслиги, маоши ва бошқа ҳолатларга эътибор қаратилади. Олий лигамизда фақат захирада ўтириш билан миллионлаб маош олаётган футболчиларнинг борлигида жамоаларнинг ўзлари айбдор.
Баъзан яхши ўйинчиларни таркибга қўшиб олиш имконияти юзага келади. Бунда шунчаки улар эркин агентга айланган ёки аввалги клубини тарк этишни хоҳлайди. Шундай паллада жамоалар таркибни кучайтириб қўйиш ёки бирор юлдузга арзонроқ эга бўлиш учун ўша номзодни трансфер қилиб, сафига қўшиб олади.
Беҳзод НАЗАРОВ.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments