Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Сеид Сеидов: "Йўқотилган очколарни сафар учрашувлари ҳисобидан тўлдиришга ҳаракат қиламиз" News

Сеид Сеидов: "Йўқотилган очколарни сафар учрашувлари ҳисобидан тўлдиришга ҳаракат қиламиз"

«Бухоро» - «Қизилқум» (0:1) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Сеид Сеидов иштирок этди.
“Учрашув анча асабий тарзда кечди. Ўйинда битта хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Бундай натижа бўлишини умуман кутмаган эдим. Жамоа машғулотларда яхши тайёрланди,ҳаммаси яхшидай эди,ўйинда эса...Билмадим,бу нима билан боғлиқ, руҳий томондан нимадир бўлганми футболчиларда, ҳеч тушунолмаяпман” - деб гап бошлади Сеидов.

-Сухроб Нематов нега заҳирадан майдонга тушурилди?

-У машғулотларда йўқ эди, оилавий муаммолари туфайли машғулотларни ўйингача икки кун қолганда бошлади ва табиий-ки,ўйинга тайёр эмас эди.

-Ўйин охирида Ражабов ўрнига Кочнев тушурилди,бу ўзини оқладими?

-Биз ниманидир ўзгартиришимиз керак эди. Биз ҳаттоки дарвозага аниқ зарба бера олмадик, бу нима кўргилик? Кочневнинг зарбаси ёмон эмас,биз уни ҳеч бўлмаганда дарвозага аниқ зарба бериши учун майдонга тушурдик.

-Стадиондаги барча мухлислар бош ҳакамга очиқчасига норозиликларини билдиришди,бунга муносабатингиз?

-Мухлислар кўр эмас,ҳамма кўриб турибди. Билмадим, мен ҳакамларни муҳокама қилишни ёқтирмайман,лекин бир хил вазиятларда ҳуштак бизга қарши чалиниши мени ҳайрон қолдирди очиғи,яна билмадим ҳозир асаблар таранглашган,видеони такрор кўриш керак. Лекин ҳакам ўз ишини қилади,мағлубиятда эса фақат ўзимиз айбдор,бу аниқ!

-Энди нима иш қилиш керак?

-Нима қиламиз,кейинги ўйинга тайёрланишда давом этамиз, бу йўқотилган очколарни сафар ўйинлари ҳисобидан тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки сўнгги тургача кураш давом этади,ҳали ким лигани тарк этиши умуман аниқ эмас, биздан юқорида турган жамоаларда ҳам бизга ўхшаш хавф бор.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика