Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

"Сеҳрли" диёрдан икки хил таассурот. Катанец Суперлигага ишонмаяпти, иккинчи бўлим муаммолари ва ротациялар (таҳлил) News

"Сеҳрли" диёрдан икки хил таассурот. Катанец Суперлигага ишонмаяпти, иккинчи бўлим муаммолари ва ротациялар (таҳлил)

Ўзбекистон терма жамоаси бир неча соат олдин АҚШдаги иккинчи ўртоқлик учрашувида Мексикага қарши ўйнади.

Тан олиш керак биз даражамиздан бир эмас, 2-3 баробар юқори рақиблар билан кучимизни синадик. Лекин хурсанд қиладиган томони шу ўйинларда қайсидир аспектларда қаршилик кўрсата олдик, шунчаки оқ байроқ кўтариб чиққанимиз йўқ. Аммо бу билан ўзимизни хурсанд қилишдан наф кўрмаяпман. Кўнгил барибир таскин топмаяпти. 

1. Мексика билан ўйинга ротациялар ва терма жамоадаги рақобат 

Сречко Катанец биринчи ўйинга нисбатан айрим ротацияларга қўл урди. Хусусан, Бобир Абдихолиқов, Азиз Турғунбоев, Дилшод Саитов ўйинни асосий таркибда бошлади. АҚШ билан ўйиндан сўнг ротациялар керак эди. Бироқ Алижоновнинг захирада қолдирилиши бироз кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинди. Балки кичик жароҳати бордир. Алмаштириб бўлмас Шомуродовга эса Катанец бугун дам берди. Шаҳбоз Беғамов таъбири билан айтганда терма жамоа отасидан мерос қолган жой эмас. Бобир эса биринчи бўлимда ўзида бўлган кичик имкониятдан фойдаланиб гол урди. Демак бу иш берди.  Иккинчи бўлимда Насруллаев Саитовнинг ўрнига тушиши натижасида, Сайфиев ўнг қанотга, Насруллаев чап қанотга йўл олди. Илк ўйиндаги хато ва камчиликларни кўра олган Катанец иккинчи баҳсда бошқа йигитларга имконият тақдим қилди. 

Рақобатсиз жамоани шакллантириб бўлмайди ва бу зарарга ишласа, ишлайдики фойда келтирмайди. Олимпия терма жамоаси таркибидан Аббос Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Алибек Давронов бу борада янада рақобатни оширса хеч гап эмас. Айниқса Ҳусановни биз январь ойида Қатардаги Осиё кубогида ҳам кўрамиз ва бунга эҳтиёж сезилаётгани бор гап. Бироқ савол туғилади Катанец чемпионатни кузатмаяптими? У фақат олимпиячиларга ишониб қолганми? Хулоса шуки словениялик мутахассис Суперлигага ишонмаяпти. Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари ва Осиё кубогида асосий фишкалар легионерлар ва Суперлигадаги "Пахтакор", "Навбаҳор", "Насаф" футболчилари бўлади. Чунки нечта ўйиндирки буни кўриб келяпмиз. Катта эҳтимол билан бошқа янгиликлар бўлмайди. Бу терма жамоа клуб эмас. 


2. Иккинчи бўлим муаммолари. Сўнгги дақиқалар жабри

Саудиялик футболчи Сами Ал Жабернинг 2005 йил бир гапи роса машҳур бўлганди: "Ўзбеклар 70-дақиқадан кейин футбол ўйнамайди". 

Бу ҳақ гап ва мана неча йилдирки иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасидан кейин ўйин ташаббусини рақибга топшириб қўямиз. Бу Катанецнинг муаммоси эмас. Қосимов пайтда ҳам, Абрамов пайтда ҳам, Бабаян пайтда ҳам шу ҳолат кузатилган. Чемпионатимизда клублар катта юкламалар бермайди, чунки катта юклама берган билан тикланиш ҳам зўр бўлмаслиги аниқ. Мирко Йеличич билан гаплашганимда доим бир гапни айтади: "Футболчи терма жамоада 10 кун ичида жисмоний ҳолатини ошира олмайди токи у клубидан тайёр бўлиб келмагунча"

Катанец нима учун легионерларга кўп таянаётганини сабаби юқоридаги омил, деб ўйлайман. Улар Суперлига футболчиларига нисбатан яхши жисмоний ҳолат билан келяпти. Уларга терма жамоада юклама беришда муаммо бўлмайди. Чунки клубида бунга ўрганган. 

Статистика алдамайди. Мексика билан ўйиннинг иккинчи бўлмида рақиб дарвозаси томон фақат 1та аниқ зарба йўлланди. Биринчи бўлимда бу кўрсаткич 6/3 эди. Тўп назоратида эса АҚШ билан Мексика бир хил устунликка эга бўлди, 63/37, 63/38. Икки ўйинда ҳам тўп бизда бўлмади. Тўпсиз ўйнаш эса икки карра кўпроқ жисмоний фаолликни талаб қилади. 

Биз биринчи бўлимни эса яхши ўтказяпмиз. Вазиятлар яратилмоқда. Футболчилар рақиб жарима майдончаси ичида ескинлик юзага келтира олишяпти. Бўш худудлар, очиқ зоналардан кириб боришда хотиржам, аниқлик билан ўйнашмоқда.  


3. Катанец истаётган ўйинни биз қила оляпмизми?

Сречко Катанец келганидан буён ҳимоявий ва тартибли, кўпроқ орқа зонада кутиб олиб олдиндаги тезкор футболчилар ҳисобига вазият яратиш услубида ўйнаяпмиз. Лекин Катанецнинг ҳимояга эътибор беряпти десак, рақиблар бизнинг дарвозамиз олдида кўпроқ хавфли вазият яратаётганини, ҳимоячиларимиз рақиб прессингига бардош бера олмаётганини англаш қийин эмас. 


4. Қизиқарли фактлар

- Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор КОНКАКАФ вакилидан очко олди. 

- Бобир Абдихолиқов терма жамоа либосидаги илк голини урди. 

- Мексика 8та учрашувдан сўнг ўз дарвозасидан 3та тўп олиб чиқди. Сўнгги 16 июнь куни АҚШ рақиб дарвозасини 3 бор нишонга олганди.

-  АҚШ Шимолий Америка қитъасидан Ўзбекистонга рақиб бўлган учинчи, Мексика эса тўртинчи терма жамоа бўлди. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика