Latest news

17:55"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  0 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  1 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  9 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  7 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  3 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  29 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4

Сайдулло Раҳматов: "Туркиядаги ўртоқлик ўйинларида натижа эмас, тажриба муҳим" News

Сайдулло Раҳматов: "Туркиядаги ўртоқлик ўйинларида натижа эмас, тажриба муҳим"

Предраг Роган устозлигидаги "Динамо"ниннг Туркиянинг Сиде шаҳрида олиб бораётган йиғини давом этади.

Кеча жамоанинг машғулотига ташриф буюрган сайтимиз мухбирлари самарқандликлар футболчиси Сайдулло Раҳматовнинг фикрларини олди. 


- "Нефтчи" билан Суперлигага чиқдингиз. Фарғоналиклар сизга янги шартнома таклиф қилишдими ёки кетиш қарори ўзингиздан чиқдими? 

- Аввало "Нефтчи"ни Суперлигага қайтгани билан табриклайман. Буни ўзимни ҳиссамни қўшган бўлсам хурсандман. Фарғона футболи тарбияланувчиси сифатида бу мен учун фахрли иш, деб биламан, 

- "Динамо"нинг чорлови қайси томонлама қизиқ бўлди?

- Клубга вилоят ҳокими ва ҳомийларнинг қизиқиши баланд ва янгича қарашларга эга. Уларда жамоанинг инфратузилмасини яхшилаш режаси бор. Очиғи "Динамо" таклифи кутилмаганда бўлди. Бу жамоа Суперлигага чиқмади, балки қайтди. 

- "Динамо" билан бир йиллик шартнома имзоладингиз. Нима учун кўп йиллик эмас? Умуман олганда бундай шартномаларга муносабатингиз қандай?

- Бир йиллик шартнома туздик. Боиси клуб томонидан шундай муддат берилди. Фикримча, ўзбек футболида бир йиллик шартномани нормал ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин. Кўп йиллик келишувлар аста-секин ривожланяпти. Агарда Европа билан таққослайдиган бўлсак, узоқ вақтли шартномаларда бандлари ҳам шундай бўлиши керак. 

- Туркияда олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, ўртоқлик учрашувларидан жамоа нима оляпти?

- Хорижда йиғин ўтказиш ҳар бир жамоага фойдали бўлади. Бу ерда сифатли майдонлар, Европа клублари билан ўртоқлик ўйинларида муаммолар йўқ. Мазкур ўйинларда ютиш ёки ютқазиш, натижа эмас, тажриба олишимиз муҳим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика