Latest news

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  8 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  203 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  150 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  61

Сайдулло Раҳматов: “Насаф”да ўйнаш кўплаб футболчиларнинг орзуси бўлса керак” News

Сайдулло Раҳматов: “Насаф”да ўйнаш кўплаб футболчиларнинг орзуси бўлса керак”

Мавсум бошида Қаршининг “Насаф” клуби Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда “Пахтакор” клубини мағлуб этганди. Ўша баҳсда “аждарлар” сафида Сайдулло Раҳматов дебют қилганди.

Чап қанот ҳимоясида ўйнаган футболчи мавсумни ажойиб тарзда бошлай олди. Унинг ишончли ҳаракатлари туфайли Рўзиқул Бердиев черногориялик легионер Деян Больевични майдонга туширишга шошилаётгани йўқ. “Пахтакор” билан ўйиндан сўнг мураббий Раҳматов чап қанот ҳимоясида яхши ўйнаётгани учун Больевич ўз имкониятини кутишга мажбур деб айтиб ўтди. Биз ўтган йил “Сўғдиёна”да ўйнаган футболчи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- 1992 йил 17 май куни Марғилон шаҳрида туғилганман, - деб гап бошлади Сайдулло Раҳматов. Ёшлигимданоқ футболга қизиқиш бўлган. Барча болалар каби маҳаллада тўп тепар эдик. Футболчи бўлиб етишишимда акамнинг хиссаси жуда катта бўлган. Акам ўз вақтида иккинчи лига клубларида футбол ўйнаган, кейин эса бошқа соҳага ўтиб кетган. Айнан акам 2-синфда ўқиётган пайтимда “Атласчи” стадионига олиб борган. У ердаги футбол мактабида Тоҳир Тожибоев қўл остида миллионлар ўйинининг илк сабоқларини олганман. Футбол ўйнашни айнан шу одамдан ўрганганман десам муболаға бўлмайди.

Тоҳир аканинг қўл остида тўрт йил шуғулландим, кейинроқ менга Шуҳрат Ҳомидов ва Муродил Абдураззоқов мураббийлик қилди. Бу мураббий қўл остида иккинчи лига жамоларида, Республика чемпионатларида қатнашиб юрдим. 2009 йилда Юрий Вазгенович бошқарувидаги “Нефтчи” жамоасига ўтганман. Бу клубга ўтишимда Шуҳрат ака ва Муродил аканинг хизматлари катта эди. Фарғона клубида асосан ўринбосарлар таркибида ўйнаганман.



- Ўз вақтида Марғилоннинг “Атласчи” клуби олий лигада ўйнарди. Лекин сўнгги йилларда Марғилон клуби хатто биринчи лигадаям йўқ?
- Бунинг сабаби менга қоронғу. Менимча Марғилонда футбол клуби йўқлиги аввало молиявий сабабга бориб тақалса керак. Лекин бу диёрда қобилиятли, келажаги бор бўлган ёшлар жуда кўп. Агар шаҳримизда футболга эътибор қаратилса, келажакда терма жамоаларда ўйнайдиган футболчилар етишиб чиқиши мумкин.

- “Нефтчи” асосий таркибига кира олмагансиз. Бунга нима сабаб бўлган сизнингча?
- Менимча бунга ҳали олий лигада ўйнашга тайёр эмаслигим сабаб бўлган. Бундан ташқари “Нефтчи” таркибида ўша пайтда жуда тажрибали ва кучли футболчилар ўйнарди. 2014 йилги мавсумда олий лигада 3та ўйинда майдонга тушгандим. 2015 йил бошида Даврон Файзиев Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига таклиф қилди. Ўйлаб кўриб ушбу таклифни қабул қилганман.

- Даврон Файзиев ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз?
- Даврон Файзиев ўз вақтида жуда зўр футболчи бўлган. Уларнинг терма жамоадаги ўйинларини томоша қилардим. Ҳозирда Жиззах футболини ривожлантиришда меҳнатини аямай ёш футболчиларга имконият яратиб жонкуярлик билан иш олиб бормоқда. Файзиевни келажаги порлоқ мураббий деб биламан. Олий лигада ўйнаб кетишимга ва тажриба тўплашимда айнан шу инсоннинг меҳнати бор. Даврон акадан жуда миннатдорман. “Сўғдиёна”ни тарк этган бўлсам ҳам мураббий билан алоқани узганим йўқ. Ҳамон менга ўз маслаҳатларини бериб турадилар. Шу фурсатдан фойдаланиб мен билан бирга ишлаган барча мураббийларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

- “Насаф”дан ким таклиф билан чиқди?
- 2016 йилги мавсум олдидан Қаршининг “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев менга жамоада ўзимни синаб кўришни таклиф қилди. Тўғриси бу таклиф мен учун кутилмаганда содир бўлди. Йиғинларда муваффақиятли қатнашиб жамоа билан шартнома туздим. Жамоага келганимда бошида анча қийналдим. Сал тортинчоқлигим туфайли шундай бўлди. Ҳозир эса барчаси зўр, футболчилар ва ходимлар билан ака-укадекмиз.



- “Аждарлар” соврин ютишга ҳам улгурдингиз...
- Ҳа, “Насаф” сафидаги биринчи ўйинимдаёқ Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритдик. Бу ғалаба чемпионат ва ОЧЛ олдидан кайфиятимизда анча кўтариб юборди. Ўша куни ажойиб ҳиссиётларни бошдан кечиргандим. Мамлакат Суперкубогини қўлга киритиш фахрланса арзийдиган иш деб ўйлайман.

- “Сўғдиёна”да кўпинча ярим ҳимояда ўйнардингиз. “Насаф”да эса чап қанот ҳимоясида ўйнаяпсиз. Қийинчилик бўлмаяптими?
- “Сўғдиёна”да ҳам чап қанот ҳимоясида ўйнаганман. Баъзи ўйинларда эса чап қанот ярим ҳимоясида ҳам ҳаракат қилганман. Ҳимояда ўйнаш қийин эмас, лекин камчиликларим бор. Ўз устимда ишлашда давом этаяпман.

- Фаолиятингизда илк бор ОЧЛда ўйнаяпсиз. Мусобақа ҳақида қандай фикрдасиз?
- Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш бахти насиб қилганидан хурсандман. Бу мусобақада барча мамлакатларнинг энг кучли клублари ва чемпионлари ўйнашади. Шундай экан мусобақа савияси жуда юқори. ОЧЛдаги ўйинларда савия буткул бошқача бўлади. Рақибларга қарши ўйнаш доим оғир ўтади. Араб клубларида индивидуал кучли легионерлар жуда кўп. Лекин шундай бўлса ҳам Ўзбекистон клубларининг улардан кам жойи йўқ деб ҳисоблайман.

- Бу йилги мавсумда “Насаф”нинг мақсади қандай?
- Жамоамизнинг мақсади миллий чемпионатда энг юқори ўринлардан бирини эгаллаш ва Ўзбекистон кубогини ўзида сақлаб қолиш. Осиё чемпионлар лигасида эса ҳозир вазиятга реал қарасак чиройли ўйин кўрсатиб гуруҳдан чиқиш.

- Сизнингча “Сўғдиёна”нинг қайси футболчиси сиз каби ОЧЛда ўйнайдиган клубда ўйнаб кета олади?
- Имконият берилса “Сўғдиёна” сафида келажаги бор ёшлар ОЧЛда ўзини кўрсатадиган ўйинчилар бор. Шу боис айнан мана бу футболчи деб айта олмайман. Даврон Файзиев ёшларни олий лигада ўйната оладилар.

- Суперкубокни ютдингиз, ОЧЛда ўйнаяпсиз... юлдузлик касалига чалиниб қолмайсизми?
- Албатта “Насаф”дек жамоада ўйнаш кўплаб футболчиларнинг орзуси бўлса керак. Жамоа сафида тажрибали футболчилар ва кучли мураббий бор. Клубдаги ҳеч ким юлдуз бўлиб кетмаган. Ўзим ҳам улардан ўрнак олаяпман. Қолаверса уч-тўртта ўйин ўйнаб, гол уриб юлдуз бўлиш нотўғри нарса деб ўйлайман. Ҳақиқий юлдуз бўлиш жуда кўп меҳнат қилиш керак.



- Рўзиқул Бердиев қандай мураббий экан?
- Рўзиқул Бердиев Ўзбекистонда ва Осиёда таниқли мураббий ҳисобланади. Ўз ишига жонкуяр, талабчан инсон деб биламан. Бу мураббийдан кўп нарса ўрганяпман.

- Яқинда ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичига қуръа ташланди. Терма жамоамизнинг мундиалга чиқиш имкониятлари қандай баҳолайсиз?
- Жаҳон чемпионатига чиқиш бутун Ўзбекистон халқининг орзуси ҳисобланади. Қуръада у қадар кучли бўлмаган жамоалар тушди. Лекин бу осон бўлади дегани эмас. Сабаби рақиблар ҳам Жаҳон чемпионатига чиқишни истайди. Насиб қилса бу сафар албатта мундиалга йўлланма оламиз. Жаҳон чемпионати йўлида меҳнат қилаётган барча-барчага омад тилаб қоламан.

- Хорижда қайси клуб ва терма жамоанинг ўйинлари ёқади.
- Мадриднинг “Реал” клубига мухлислик қиламан. Терма жамоалар орасида? Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ашаддий мухлисиман.

- Ёшликда қайси футболчининг ўйинига ҳавас қилгансиз?
- Кичкиналигимда ўзим ҳужум чизиғида ўйнардим. Шу боис англиялик Майкл Овен ва Дэвид Бекхэмга ҳавас қилардим. Ўзимиздан эса Акмал ака Холматовнинг ўйинларини мароқ билан кузатардим.

- Сайдулло Раҳматовнинг орзуси нима?
- Орзуларим жуда кўп. Буларга эришиш учун сабр ва кўп меҳнат қилиш талаб этилади. Ҳаётда ота-онам, яқинларим билан яхши ҳаёт кечириш. Футболчилик фаолиятимда эса миллий терма жамоада ўйнаш. Келажакда эса Европа клубларида тўп тепишни орзу қиламан.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика