Latest news

00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  0 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  6 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2

Саховатдан сув ичар кўнгил (ФОТО) News

Саховатдан сув ичар кўнгил (ФОТО)

1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносбати билан “Насаф” ПФК томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

“Насаф” жамоаси асосий таркиби аъзолари мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти шу куни Қарши шаҳридаги кўзи ожиз болалар махсус мактаб интернатига ташриф буюришди ва у ерда таълим тарбия олаётган болажонлар билан яқиндан танишишди, уларга байрам муносабати билан ўз совға саломларини топширишди.

Шунингдек, жамоамиз бир гуруҳ ходимлари Қамаши туманидаги 4-Меҳрибонлик уйида бўлишди.

-Масканимизда 74 нафар тарбияланувчи бўлиб, улар орасида спортга, хусусан футболга қизиқадиган ёшлар кўпчилик, -дейди “Меҳрибонлик уйи” директори Гулбаҳор Ҳамидова. – “Насаф” жамоаси аъзоларининг ташрифи уларнинг бағоят хурсанд қилди. Бунинг учун жамоа раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Шу куни www.sayyod.com ва сhampionat.asia  сайти ташаббуси билан  пойтахтимиздаги "Гемотология" институти қошидаги "лейкемия" билан оғриганлар шифохонасидаги бемор болалар учун байрам тадбири ўтказилди. Бу тадбирларда ҳам олий лиганинг бир қатор жамоалари аъзолари қаторида жамоамиз вакиллари иштирок этишиб, беморлар болакайлар учун аталга махсус совғаларни топширди.

Бир сўз билан айтганда, бугунги байрамон кунда жамоамиз аъзолари ҳам болажонларнинг қувончларига шерик, дардларига малҳам бўлишди.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика