Саутгейт - Санчонинг ассистлари ҳақида: "МЮда ҳам у шундай ишларни қила олади" News

Саутгейт - Санчонинг ассистлари ҳақида: "МЮда ҳам у шундай ишларни қила олади"

Англия термаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ярим ҳимоячи Жейдон Санчонинг МЮ таркибида 8 ўйинда ҳали самарадорлик қайд эта олмагани ҳақида гапирди.

9 октябрь куни ЖЧ-2022 саралашида вингер Андорра термасига қарши ўйинда иккита голли пас амалга оширди.

"Хайрон қоларли иш эмас. Бу ёшгина йигитчанинг фаолиятида кичик танаффус бўлмоқда. У бошқа лигага кўчиб ўтди. У ерда клуб янги, ўйин услуби янгича ва машғулот услуби бошқача. У кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтиб Манчестерга қайтди. Умуман олганда бу ерда кўп нарса бир-бирига боғлиқ.

Унга вақт талаб қилинади. Андоррага қарши ўйинда у ўзининг маоҳоратини намойиш қила олади. Бу каби ассистларини МЮда ҳам кўрамиз. Бунинг вақти келади", - деди Саутгейт.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика