Latest news

13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  11 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  1 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  14 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  14 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  5 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8

"Саутгемптон" - "Тоттенхэм" 2:2. Шиддатли ўйинда муроса кўчаси танланди News

"Саутгемптон" - "Тоттенхэм" 2:2. Шиддатли ўйинда муроса кўчаси танланди

"Саутгемптон" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги Англия чемпионати 34-тур учрашуви якунланди.

"Саутгемптон" - "Тоттенхэм" 2:2
Голлар: Пелле 29, 65, Ламела 42, Шодли 70.
"Саутгемптон": Дэвис, Фонте, Бертран, Алдервейрелд, Йосида, Мане, Уорд-Проуз, Дэвис, Шнайдерлин, Клайн, Пелле.
"Тоттенхэм": Льорис, Дэвис, Дайер, Фасио, Вертонген, Эриксен, Бенталеб, Шадли, Мэйсон, Ламела, Кейн.


90+7. Учрашув якунланди.

90+3. Мане ўз жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб олди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

87. Ўзгариш. Бенталеб ўрнига Солдадо.

83. "Саутгемптон" футболчиси тўпни узоқ бурчакдаги Пеллега ташлаб берди. Ўйланган ҳужумни Грациано бош билан якунлай олмади.

82. Мане бир амаллаб рақиб жарима майдончаси олдида жарима зарбаси ишлаб олди. Унинг тинимсиз йиқилишларига ҳакам ваниҳоят ишонди.

75. Дэвис ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига майдонга Кейкиш тушди.


70. ГОООЛЛЛ!!!!!!!! ШОДЛИИИИ!!!!!!! Ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борган Носир бир ҳимоячи қаршиси ёнида ҳам зарба берди. Гол!

Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Пелле ҳавода раиқбдан устун келиб дарвозага йўллади.

65. ГООООЛЛЛЛ!!! ПЕЛЛЕ!!! Италиялик футболчи инглизга гол урди!!!!! 

62. Ўзгариш. ("Сатгемптон") Уорд-Проуз ўрнига Лонг.

60. "Саутгемптон" чап қанот ён чизиғидан тўпни ўйинга киритди. Пелле тўпни қабул қилиб олиб, очилиб бораётган Манега ташлаб берди. Мане эса Азар услубида зарба беришга уриниб кўрди, ноаниқ.

58. ШОДЛИИИ!!!! Носир ўзининг севимли чап қанотида бир ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни жарима майдончасига ташлади. Тўп "Саутгемптон" ҳимоячисининг оёғига тегиб дарвоза томон йўл олгандек кўринди, аммо ҳаммаси биз ўйлаганчалик бўлиб чиқмади. Гол йўқ.


54. Дэвисссс!!!! Дэвис иккинчи марта қулай имкониятдан зарба берди ва иккаласи ҳам ноаниқ!

51. "Саутгемптон" жуда чиройли ўйин кўрсатмоқда. Бу жамоанинг ҳужумлари тез орада гол билан якунланиши мумкин.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


- Ушба матнли трансляцияга янги қўшилганларга ассалому алайкум дея ўйинни шарҳлашни давом эттирамиз. Футболчилар майдонга қайтишмоқда.

Ламеланинг қўли билан урган голидан сўнг, биз шу усулда гол урган футболчиларнинг эсладик.






45. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1.

Биринчи голдаги вазият

 
42. ГООЛЛЛЛ!!!!!!! ЛАМЕЛААААА!!!!!!! Дайер ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлаб берди. Тўпга "шпорлар"нинг икки футболчиси қарши чиқди. Кейн тўпга биринчи бўлиб зарба берди, аммо йўналиши бироз ўзгарган тўпни Ламела қўли билан дарвозага тўғирлаб юборди. Эътирозлар йўқ, гол ҳисобга олинди.

41. ЗАРБААА!!!! Шодли чап қанотда бир футболчини алдаб, тўпни жарима майдончаси чизиғи олдига ташлаб берди, "шпорлар" футболчисининг берган зарбаси рақиб ўйинчисига тегди.



31. Сариқ карточка. Вертонген Пеллега нисбатан жуда қўпол ўйнади.

Мане аввалига бир ҳимоячидан қочиб кетишга ҳаракат қилди, аммо рақиб жамоа ҳимоячиси тўпни ундан олиб қўя олди. Мэйсон эса қоқилиб тушиб тўпни оёғидан чиқариб юборди. Пелле ҳимоячининг ортидан тўпга зарба берди ва Льорис кутилмаган зарбани фақат нигоҳлари билан кузатиб қўйди.
29. ГООООЛЛЛ!!!! ПЕЛЛЕ!!!!!! ҚОЙИЛЛ!

28. Бир дақиқа ўтар-ўтмас яна жамоалар ёпиқ футбол тарафдори эканлигини исботлаб қўйди.

27. Иккала жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсатишни бошлади.

25. ЗАРБААААА!!! Шнайдерлин жамоадоши бурчакдан етказиб берган тўпни паслатиб дарвозага йўллади. Льорис ўз жамоасини голдан сақлаб қолди.


22. "Саутгемптон" ҳимоячилар ҳозирча бирор марта Гарри Кейнга гол уриш учун имконият бергани йўқ.

20. Тўпга эгалик қилиш: 36% - 61%


18. Мезбонлар футболчиси чап қанотдан ерлатиб, тўпни "шпорлар" жарима майдончасига етказиб берди, аммо бу тўпга ҳеч ким қарши чиққани йўқ.
17. "Тоттенхэм" бурчак тўпи ишлаб олди. "Шпорлар"нинг ўзгача бурчак зарбасини рақиб ҳимоячилари бартараф этди.



13. "Тоттенхэм" ва "Саутгемптон" Чемпионлар лигасида қатнашиш учун курашса бўлади, чунки улар бу турнирда қатнашиши учун 64 очко билан 4 ўринда бораётган "Манчестер Сити"га етиб олишлари мумкин.


10. Ҳозирча ўйин сурати жуда суст, иккала жамоа 10 дақиқа ичида бирорта хавфли ҳужум уюштиргани йўқ.


9. Тўпурарлар рўйхатида Гарри Кейн ("Тоттенхэм") ва Серхио Агуэро ("Манчестер Сити") етакчилик қилмоқда. Уларнинг ҳисобида 20тадан гол бор.

6. Учрашув бошланишидан олдин мутахассислар гол аниқлаш тизимини синовдан ўтказиб кўришди. Натижаларга кўра, ҳаммаси жойида ва бемалол инглиз футболидан роҳатланишимиз мумкин.


2. Айни дамда АПЛ турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, бу икки жамоа жадвалда ёнма-ён жойлашиб турибди. "Тоттенхэм" 33та учрашувда 57 очко йиғиб 6 ўринни эгаллаб турибди. "Саутгемптон" эса 56 очко билан 7 ўринда.


1. Учрашув бошланди.
- Бир дақиқа жимлик якунланди ва қарсак чаламиз.
30 йил олдин Бредфорд шаҳрида "Бредфорд" ўйинида ёнғин бўлган эди ва ушбу ходисадан ҳалок бўлганлар учун 1 дақиқа жимлик сақланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Англия чемпионати тугашига ҳам яна бир неча ҳафта қолди, аммо Премьер-лигада шиддатли учрашувлар ва курашлар давом этмоқда.


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун сиз билан бирга "Саутгемптон" - "Тоттенхэм" учрашувини кузатиб борамиз. Бу учрашувни сизлар учун Жасур Асланов шарҳлаб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика