Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  11 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Саудия — Яман учун ошиб ўтиш имконсиз довон News

Саудия — Яман учун ошиб ўтиш имконсиз довон

Бугун ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида биз учун аҳамиятли ўйин бўлиб ўтади.

Гуруҳдаги рақибларимиз Саудия Арабистони ва Яман терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.

Saudi Arabia

Salem Al-Dawsari - 4', Fahad Al-Muwallad - 17', Fahad Al-Muwallad - 32'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. D . Round 7

06/06/2021, 00:00

0
:
3
Finished

Yemen

Stadium: 4382 spectators

45'
90'
4'  Salem Al-Dawsari
17'  Fahad Al-Muwallad
32'  Fahad Al-Muwallad
38'  Abdullah Otayf
71'  Saleh Al-Shehri (Abdullah Al-Hamdan)
71'  Abdullah Otayf (Sami Al-Najei)
87'  Abdulelah Al Malki (Ali Al Asmari)
90'  Salem Al-Dawsari (Abdulrahman Ghareeb)
90'  Fahad Al-Muwallad (Mohammed Marzouq Al Kuwaykibi)
45'  Abdulwasea Al Matari
46'  Emad Mansoor (Mufeed Gamal)
46'  Alaa Al-Deen Mahdi (Galal Hezam Al-Galal)
46'  Manaf Saeed Saad (Abdulmuain Al Jarshi)
59'  Mohammed Boqshan
66'  Mohsen Mohammed
74'  Mohsen Mohammed (Ali Abdullah Hafeedh)
74'  Mohammed Boqshan (Ahmed Al-Wajeeh)

Мазкур жамоалар шу пайтга қадар расмий ва ўртоқлик ўйинларида умумий ҳисобда 8 бор тўқнаш келишган. Улардан 7 тасида саудияликларнинг қўли баланд келган бўлса, 1 ўйин (охиргиси) дуранг билан якунланган. Яман терма жамоаси ўзининг 30 йиллик тарихида бирор бор Саудия Арабистони терма жамоасини мағлуб қилишни уддалай билмаган. Бугунги ўйин шу жиҳатдан тарихий баҳсга айланиши мумкин.

Ўзаро учрашувлардаги тўплар нисбати: 30-3. Яманлик футболчилари фақат 2 ўйинда саудиялик рақибларининг дарвозасига йўл топа олишган.

Бу жамоалар  ўртасидаги сўнгги ўйин 2019 йилнинг 10 сентябрь куни Бахрайндаги нейтрал майдонда ўтказилган. Унда ҳар 2 томон 2 тадан гол билан кифояланиб, 1 очкога рози бўлган эди. Ўша баҳсда яманлик ҳужумчи Моҳсен Қаравининг ҳисобни очувчи голи жуда чиройли чиққан (қуйидаги видеолавҳада томоша қилишингиз мумкин).


Яман ФИФА рейтингида 145-ўринни эгаллаб турган бўлса, Саудия Арабистони 67-поғонага жойлашган. Жамоаларга яратиб берилаётган шароитлар ҳамда футболчиларнинг савиясини ўзаро солиштириш имконсиз. Эвре Ренар шогирдлари 2 эмас, 5 бош баландроқ. "Transfermarkt" портали Саудия Арабистони терма жамоасининг тўлиқ таркибини 26 млн еврога баҳолаган. Яман термаси вакилларининг умумий қиймати эса 1,45 млн еврога баҳоланяпти (деярли 19 баробар арзонроқ). Маълумот учун, саудияликлар таркибида трансфер қиймати Яман термасининг тўлиқ таркибидан қимматроқ бўлган 6 нафар футболчи бор. Эвре Ренар шогирдлари орасида трансфер баҳоси энг юқориси "Ал Ҳилол" вакили Муҳаммад Канно ҳисобланади (2,8 млн евро).

Хуллас, қоғоздаги маълумотларда Саудия Арабистони мутлақ фаворит. Аммо, майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Терма жамоамиз учун бевосита аҳамиятли бўлган мазкур баҳсни ўтказиб юборманг!

Author :
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика