Latest news

07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  0 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  150 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14

Саудия саҳроларида сергаклик ҳисси. "Пахтакор" ва "Насаф" уйғондими? News

Саудия саҳроларида сергаклик ҳисси. "Пахтакор" ва "Насаф" уйғондими?

ОЧЛдаги юришини муваффақиятсиз бошлаган икки клубимиз навбатдаги турда ғалабалар билан кўнгилларни хушнуд этишди.

Ғалаба ҳамиша ёқимли бўлган. Муаммолар ҳам етарли. Лекин кишини хурсанд қиладиган айрим жиҳатлар йўқ  эмас. Қуйида шу ҳақида фикрлашамиз. 


Войнески айбини ювди 


"Сепахон" билан ўйинда марказий ҳимоядаги қўпол хатолардан сўнг "Пахтакор" мураббийлари ротатцияга қўл уришлари зарур эди. Афтидан Ларин захирага олинса керак, деган тахминлар юзага келган паллада Войнески Камен Хажиевни алмаштирди. Унинг ўрнида ҳаракат қилган Шерзод Аъзамов шу куни ўйин давомида ҳақиқий ҳимоячиларга ҳос ҳаракатлари билан мастер-класс ўтказганини гувоҳи бўлдик. Амалда "Instat" платформаси томонидан Аъзамов юқори баҳоланганини кўришимиз мумкин - 257. Кейинги ўринда Хожиакбар Алижонов - 249 балл. Славче Войнески " Ал Дуҳаил"га қарши ўйинда Аъзамов - Ларин жуфтлигидан фойдаланиши эҳтимоли катта. 


Суюнов — 227

Алижонов — 249

Ларин — 238

Аъзамов — 257

Сайфиев — 205

Ҳамробеков — 208

Собирхўжаев — 246

Турғунбоев — 203

Черан — 225

Рашидов — 210

Шаркич — 173

Алибоев — 219

Эркинов — 230

Ёқубов — кам ўйнагани туфайли баҳоланмаган



Захира қуроллари ишга тушганда 

Ушбу турда икки жамоамизда ҳам бир ҳил ҳолат кузатилди. Яъни, ўйин тақдирини ҳал қилишда бевосита захирадан тушгун футболчилар жонбозлик кўрсатди дейишимизга асослар бор. "Пахтакор"нинг "Ал Таавон"га қарши ўйинида ғалаба голини Хожимат Эркинов урган бўлса, унга ассистентликни Икром Алибоев маромига етказди. Энди кеча бўлиб ўтган "Насаф" - "Ал Виҳдат" ўйинида ҳам шундай вазият. Захирадан ўйинга қўшилганига кўп бўлмаган Баҳром Абдураҳимов Марко Станоевичга тўпни қулай қилиб ташлаб берди, сербиялик ярим ҳимоячидан ажойиб гол. Иван Соловьёвнинг ўрнига тушган Суҳроб Нуруллоев жарима майдончаси ичидаги фаоллиги ҳисобига пенальти ишлади. Дубль қайд этган Марко Станоевич учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. 



Бурайдада 13 йиллик тарих такрорланди


Саудия Арабистони клубини меҳмонда енгиш жамоаларимиз учун осон бўлмаган вазифа ҳисобланади. "Пахтакор" сўнгги бор мазкур мамлакат клубини сафарда 2009 йилги мавсумда мағлубиятга учратган экан. Ўшанда чорак финал баҳсида Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрихнинг голлари "Пахтакор"га "Ал Иттифоқ" устидан муҳим ғалабани келтиргани ёдимизда ҳамон. Ўшандан бери "шерлар" Саудия Арабистонида ғалаба нималигини билмай келаётганди. Орадан 13 йил ўтиб яна Саудия Арабистонида ғалаба тантана қилинди. 



Уйғониш

Илк турдан кейин хавотирларни оширган "Пахтакор" ва "Насаф" ўзлари учун жуда муҳим ва керакли уч очколарни ишлаб олишди. Кейинги учрашувлар олдидан битта ғалаба шарт эди. Нега? Қаранг, ҳозирда гуруҳдаги вазият мутлақо тенгликни кўрсатмоқда, 4та жамоада ҳам 3 очкодан бор. "Пахтакор"нинг эндиги рақиби Қатар гранди " Ал Дуҳаил" ҳисобланади ва нисбатан кучлироқдек кўриняпти. "Насаф" эса мағлубиятсиз одимламоқда ва 4 очкога эга. 3-турда Рўзиқул Бердиев шогирдлари мезбон "Ал Файсали" синовидан ўтишига тўғри келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рақиб ўз уйида ўйнамоқда. Шуни ҳисобга олганда кечаги ғалаба футболчиларда ишончни уйғотган бўлса, ҳеч гапмас. Умид қиламизки, футболчиларимиз анча сергак тортиб қолишди. Бундан буён бўшашишга ҳаққилиги йўқ. 





Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика