Latest news

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  15 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

Саудия клублари Месси билан биргаликда "Реал"нинг икки "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи News

Саудия клублари Месси билан биргаликда "Реал"нинг икки "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи

Саудия Арабистони лигаси ёзда йирик трансфер компаниясини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Саудия Арабистони ҳукумати чемпионатга жиддий сармоя киритишни режалаштирган. Мамлакат раҳбарияти лигадаги кучли тўртта клубнинг ҳар бири ўз супер юлдузига эга бўлишини истайди. "Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" таркибни янада кучайтирмоқчи.

"Ал Ҳилол" ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессига қизиқиш билдирмоқда. Клуб уни дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиришга тайёр.

"Ал Аҳли" эса "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрични сотиб олмоқчи. Олдинроқ хорватиялик футболчи трансфердан манфаатдор эмаслиги ва тез орада мадридликлар билан шартномани узайтириши ҳақида хабар берилганди.

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема "Ал Иттиҳод"га ўтиши мумкин. Нашрнинг ёзишича, франциялик футболчи Саудия жамоаси раҳбарияти билан битим шартларини муҳокама қилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика