Latest news

19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  23 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  11 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди News

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Франциялик мутахассис Эрве Ренар Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланди.

Ренар мураббийлик фаолиятининг асосий қисмини Африкада ўтказди. У Гана (ёр. мур.), Замбия (2 марта), Ангола, Кот дʼИвуар ва Марокаш термаларида ишлади. Замбия ва Кот дʼИвуар билан у Африка Миллат Кубогида (2012, 2015) ғолиб бўлди. Марокашни эса 20 йил деганда мундиалга олиб чиқди. 

Сўнгги қитъа биринчилигидаги омадсизликдан сўнг, Марокаш футбол федерацияси 50 ёшли мутахассисни истеъфога чиқарди. 

Шунингдек, Ренар Хитойнинг – «Гуйчжоу Жэньхэ» (ёр. мур.); Франциянинг – «Драгиньян», «Шербур», «Сошо», «Лилль»; Англиянинг – «Кембридж Юнайтед» клубларида фаолият олиб борган.

Қайд этиш жоизки, тажрибали мураббий терма жамоа ёки клубни тарк этганидан сўнг камида 1 ойга яқин муддатни ишсиз ўтказиши маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика