Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади
27 feb 2025 23:13
News
Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади
Португалиялик мутахассис молиявий томонлама келиша олмаётгани боис ПСЖ билан шартномасини узайтирганича йўқ. Кампуш Саудия томонидан тушаётган таклиф сабабли парижликларнинг молиявий шартлари қизиқарлидек туюлмаган.
Ўтган ҳафтада Кампушнинг вакиллари ва ЖЧ-2034ни қабул қиладиган Саудия Арабистонидан бир қанча амалдорлар учрашув ўтказган. Луишга 10 йиллик шартнома таклиф қилинган ва унда умумий ҳисобда 200 млн евро маош кўрсатилган. Вазифа сифатида Саудия Арабистонининг ўз майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионатида даъвогарлардан бири ёки энг камида ярим финалгача бориш айтилган.
Кампуш шу йилнинг охиригача муҳлат олган. Ҳозирча у ПСЖдаги фаолиятидан чалғимоқчи эмас. Лекин томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.
Кампушда "Арсенал" ва "Челси" вариантлари ҳам бор. Шунинигдек, "Атлетико" ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Comments